3:20

Одамзод ва ҳайвон

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳайвонлар сезгиси одамларникига нисбатан жуда кучли бўлади. Лекин уларнинг эҳтиёжлари бизникига қараганда анча содда ва оддийдир. Баъзан эса улар билан шунчалик ўхшашлигимизга лол қоласан киши. Ҳатто ташқи кўриниши ҳам ўхшаш бўлган кишиларни ўхшатиш мумкин. Инсон онгли мавжудот, у ҳайвонлардан катта фарқ қилади, албатта. Бироқ инсоннинг қайсидир жиҳатлари уларга ўхшар экан. Суҳбатимизни диққат билан тингласангиз, инсонлардаги қайси жиҳат ҳайвонларникига ўхшашлигини билиб оласиз. Ўргимчаклар – айёр овчилардир. Соатлаб пистирмада туриб, ўзидан бир неча бор катта бўлган ҳашоратларни қармоғига илинтиради. У ўлжасининг ортидан келиб, биргина, аммо ҳалокатли зарба беради.

Narrator 2 Қизиқ, улар жонзотларнинг тана тузилишини қаердан билар экан-а? Одамларда ҳам ўргимчаклардаги каби ҳислатлар кўп кузатилади. Масалан, овчиликка қизиқиши баланд бўлган кишиларни олайлик. Улар ҳам ўлжасини кутиб, қулай пайт келганда, ўқ узишади. Ëҳуд оддий ишхонадаги бир ходим ундан омадлироқ, каръера пиллапояларидан енгил кўтарилиб бораётганнинг қоқилишини узоқ пойлайди. Кун келиб унинг арзимас хатосини баҳона қилиб, ёки оғир дамларини пойлаб, зарба беради. Урғочи шер – она кийикни еб, боласини асраб олиши табиатда кўп кузатилар экан. Йиртқичлар – энг фидойи оналар ҳисобланади. Табиатнинг меҳрини қарангки, йиртқичлар ўз болаларини қандай ҳимоя қилишса, ўзгаларникини ҳам шундай ҳимоялайди.

Narrator 1 Улардаги бу жиҳат доимий тўқ ҳаёт ва душманлардан хавфсирамаслик туфайли шаклланган экан. Шунинг учун ҳам бу вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Масалан, майда балиқ ва кемирувчилар очарчилик пайтида янги туғилган ва нимжон болаларини еб қўйишади. Одамларда-чи? Биз ҳам йирик йиртқичлардан-да меҳрибонроқмиз, баъзан кемирувчиларга йўл бермайдиган даражада худбинмиз. Ҳар бир она фарзандининг туғилишини интизорлик билан кутади, ҳали кўзларини кўрмай туриб, унга бутун меҳрини бериб улгуради. Туғилгач, жонини, оғзидаги ошини беради. Бутун умр «болам» деб яшайди. Уни йиртқич жонзотдек ҳимоя қилади. Баъзилар эса жажжи жусса вужудида пайдо бўлганидан пушаймон, гўё унинг гуноҳларига шугина айбдордек.

Narrator 2 Туғилмасдан нобуд қилиш ўйига тушади. Агар туғилса, дарҳол ундан қутулиш йўлини излайди. Баъзан минг танаю азоб остида эзилиб ўсган болага ўз онасимас, биров ачинади. Агарда бундай «кемирувчи», «майда балиқлар» бўлмаганида эди, меҳрибонлик уйлари ота-онаси тирик етимларга тўлмаган бўлар эди. Гориллалар – уларнинг саф тортиб юришини кўрганмисиз? Улар худди шундай юришни хуш кўриб бошловчисининг айтганини сўзсиз бажаришар экан. Макакалар – эса «айбдор» юртдошини омма олдида қатл этиб, тўдадан ажралган маймунни уришда қатнашганидан хурсанд бўлишар экан. Одамларда – ҳам бу жиҳатлар йўқ эмас. Қадимда одамлар ҳам айбдорларни ҳамманинг кўз ўнгида қатл этишган, тошбўронлар ҳам айнан ўз юртдошлари томонидан уюштирилар эди. Мавзуни кейинги сафар давом эттирамиз, унгача www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top