MP3

Narrator 1 Асслому алайкум қадрдон. Ҳаддан ташқари чарчаганингизда, кайфиятингиз тушкунлигида, шодлигингизда жонингизга оро кирадиган нарса нима? Мусиқа. Ҳаддан ташқари толиққан бўлсангиз, ўзингизга ёқадиган бирорта сокин мусиқани тинглаб, дам олинг. Чарчоғингиз тезда чиқиб кетади. Тушкунликка тушганингизда эса, қалбингизни тинчлантирадиган, ёмон ҳаёлларни қувиб, ҳаётга қизиқишингизни орттирадиган ҳам мусиқа бўлиши мумкин. Бугун мусиқамиз йўналишлари жуда кўп. Инсон ўз табиатидан келиб чиққан ҳолда ўз йўналишидаги мусиқани топиб олади. Баъзан мутахассислар инсоннинг қандай мусиқа тинглашига қараб туриб, инсоннинг қандай табиатли эканини билиб олиш мумкин, дейишади. Бироқ бугун инсон табиати ҳақида эмас, умуман бугунги мусиқамизнинг қадим аҳволи ҳақида суҳбатлашиш ниятидамиз.

Narrator 2 Чиндан ҳам қадимда мусиқа қандай кўринишда бўлган? Инсонлар мусиқага қандай муносабатда бўлишган? Умуман мусиқий асбоблар бўлганми? Бу каби саволларга суҳбатимиз давомида жавоб оласиз. Қадимий мусиқа ва мусиқий асбоблар ҳақидаги фикримизни Муқаддас Калом орқали бойитамиз. Каломда Худованд Одам Атонинг ўғли Қобилнинг насл насаби ҳақида ёзар экан, унда шундай оят бор: «Укасининг исми Ювол эди. У ҳамма ғижжак ва най чалувчиларнинг отаси бўлди». Қадимда бугунги найларимизга ёки ғижжак ва трубаларга ўхшаш мусиқий асбоблар бўлган. Инсонлар бу мусиқий асбобларни турли мақсадларда ишлатишган. Биринчи мақсади Худовандни улуғлаш бўлган: «Худованд шаънига ғижжак чалинг. Ғижжак чалиб қўшиқлар айтинг. Карнай ва сурнай товушлари билан Подшоҳимиз Худовандни куйланг» (Заб 97:5-6).

Narrator 1 Демак, ҳали Довуд пайғамбар замонидаёқ мусиқий асбобларнинг бир неча хили бўлган. Ҳазрати Довуд эрамиздан аввал 1000-960 йилларда яшаган. Агар эрамиздан минг йил аввал шундай турли мусиқий асбоблар бўлган бўлса улар ундан ҳам аввалроқ пайдо бўлган. Юқорида айтганимиздек, одам Атонинг ўғли Қобилнинг авлодларидан бири ғижжак ва най чалувчиларнинг отаси бўлган. Демак, дунё яратилганидан кейин, одамлар мусиқий асбобларни ва мусиқани ҳам ўйлаб топишган. Муқаддас Каломда яна бир нечта мусиқий асбоб ҳақида: «Бурғу овози билан Уни мадҳ қилинг, Чанг ва ғижжак ила Уни мадҳ қилинг. Доира ва рақс билан Уни мадҳ қилинг. Най ва торли асбобларда Уни мадҳ қилинг» (Заб 150:3-4). Демак, оятларда келтирилган мусиқий асбобларни санаб ўтамиз. Бурғу, чанг, ғижжак, доира, най ва торли асбоблар.

Narrator 2 Бурғу энг қадимда яратилган асбоблардан бири. У ҳали халқлар қабила-қабила бўлиб яшаётганидаёқ, душман ёки хатар яқинлашаётганини қабиладошларига билдириш ниятида бурғу чалишган. Кейинчалик бурғу чалишнинг усуллари ўзгарди. Қабила ёки халқлар орасидаги махсус бурғучилар бурғу чалиш орқали ўз халқига маълумот етказган. Баъзи оҳанглар халқни огоҳликка чорласа, бошқалари ҳотиржам қилган. Яна бошқа турдаги чалиш эса жангга тайёргарлик қилиш кераклигини билдирган. Бугунги кундаги карнай, сурнай, саксафон, кларнет ва трубалар ҳам ўша бурғу асосида яратилган. Қадим халқларнинг севимли чолғу асбоблари ва бугунги кундаги мусиқий асбоблар ота-бобоси ҳақидаги маълумотлар www.najot.com сайтида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top