Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Одам Ато ва момо Ҳаво ҳақида эшитгансиз. Улар Яратувчимиз, меҳрибон ва қудратли Худованд яратган илк инсонлар эдилар. Улар Худонинг болалари каби Унга яқин эдилар. Худованд уларга зарур бўладиган ҳамма нарсани: егулик, бошпана, иш, ғамхўрлик ва муносабатни берган эди. Улар қорнилари очганда, боғдаги мевалар ва сабзавотлардан ейишлари мумкин эди. Бекор қолмаслик учун Худованд уларга бутун ҳайвонлар, қушлар ва ўсимликлар устидан ҳукмронлик қилиш, парваришлар вазифасини топширди. Улар истаса бир-бирлари билан, истаса Худованд билан ёқимли суҳбат қуришлари, бирга вақт ўтказишлари мумкин эди. Каломда ёзилишича, ҳар кечга яқин «куннинг салқин шабадаси эсган» пайтда, Худованд одатдагидй улар билан суҳбатлашиш учун келди.
Narrator 2 Худованд уларга Ота ўз фарзандига ғамхўрлик қилгандай, ғамхўрлик қилди. Аммо барибир улар Худо иродасига қарши бориб, гуноҳ қилдилар. Ўшанда Худованд инсон зотини жазолади, бироқ уларни гуноҳдан қутқариш йўлини ўйлаб қўйди. У қачондир бир кун Ўзидан узоқлашган инсонларни Исо Масиҳнинг қурбонлиги орқали ўзига қайтаришни режа қилди. Йиллар ўтиб, У келди. Унга ишонганлар эса Худо фарзандлари, деган номга сазовор бўлишди. Калом бу ҳақида шундай дейди: «Каломуллоҳ дунёда бор эди. Дунё У орқали бор бўлган эди. Бироқ дунё Уни танимади. Ўзиникилар ёнига келди У, лекин Ўзиникилар Уни қабул қилмади. Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш эркини берди. » (Юҳ 1:12) Худо қадимдан инсон билан Ота ўғилдек муносабат қилишни истаган.
Narrator 1 Уларга Ота ўғлини қандай севса, ардоқласа, ғамхўрлик қилса, худди шундай ғамхўрлик қилаётганини кўрсатмоқчи эди. Шунинг учун ҳам инсонлар Худованд берадиган қурбонликнинг нақадар қимматли эканини кўрсатмоқ учун, Илоҳий Зот Исо Масиҳни Ўғлим деб атади. У эса келиб Худонинг қандайлигини Ўзида намоён қилди. Унга ишонган ҳар бир киши Худо фарзанди ҳисобланади. Худо фарзандлари эса У истаганидек яшашлари лозим. Худованд биздан қандай яшашимизни кутади? Калом шундай дейди: «Ҳамма нарсани нолимай ва шубҳаланмай қилинглар, токи бу ўжару бузилган насл орасида Худонинг пок, беғубор, бенуқсон болалари бўлинглар. Сизлар бу дунё одамлари орасида осмондаги юлдузлар каби порлаб турибсизлар-ку. Ҳаёт каломини маҳкам тутинглар,… » (Фил 2:14-15).
Narrator 2 Худо фарзандлари Унинг амрларига итоатли фарзандлар каби бўйсунадилар. Худо буюрган нарса баъзан нотўғри бўлиб кўринса ҳам, Унга бўйсунадилар. Каломда Худо фарзандлари нима қилишлари, қандай яшашлари ҳақида шундай ёзилган: «Эй севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғариб-у мусофирсизлар. Мажусийлар орасида хатти-ҳаракатингиз бенуқсон бўлсин. Раббингиз ҳаққи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунинглар; хоҳ олий ҳоким бўлган подшоҳга, хоҳ подшоҳ ўрнида ёмонлик қилганларни жазоловчи ва яхшилик қилганларни тақдирловчи ҳокимга бўйсунинглар. » (1Пётр 2:11-15).