Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Худованд каломида Еремия пайғамбар ёзиб қолдирган номаларда Рекабитлар оиласи ҳақида ҳам ёзилган. Хўш, бу оила нимаси билан Худо эътиборига тушган экан? Нега улар ҳақида Худованд Каломида ёзиб қолдиришларини амр этган? Бундай саволларга суҳбатимиз давомида биргаликда жавоб топамиз. Бу воқеа шоҳ Йўшиёнинг ўғли Ëҳуёқим даврида содир бўлди. Шоҳ Йўшиё жуда ҳам одил ва Худога итоатли шоҳ бўлган. Унинг ўғли эса отасининг мутлақо акси бўлди. Хуллас, шох Ëҳуёқим даврида Худованд Еремия пайғамбарга Рекабитлар оиласига бориб, уларни Худо уйидаги ён хоналардан бирига таклиф қилишни ва уларга ичимлик беришни буюрди. Еремия пайғамбар бутун Рекабитлар оиласини олиб келиш учун йўлга тушди.
Narrator 2 Еремия пайғамбар бу ишни бажаргани ҳақида шундай дейди: «Шундай қилиб мен Жазаниё ва унинг ака-укаларини – бутун Рекабитлар оиласини олиб келиш учун бордим. Мен уларни Худованднинг уйига олиб келдим. Кейин эса уларнинг олдиларига идишларда шароб қўйиб дедим: «Олинглар, ичинглар». Аммо улар шундай деб жавоб беришди: «Биз шароб ичмаймиз, чунки бизнинг бобокалонимиз Рекаб ўғли Жонадаб бизга шундай буйруқ берган: «Сиз ҳам сизнинг авлодларингиз ҳам шароб ичмаслиги керак. Яна ҳеч бирингиз уй қурмаслигингиз, узумзорлар барпо этиб, ерга уруғ қадамаслигингиз керак. Ҳеч бирингизнинг ҳеч қачон бундай нарсаларингиз бўлмасин. Ҳар доим чодирларда яшанг, шунда қаерга кўчиб борсангиз, ўша ерда узоқ умр кўрасизлар.» Биз бобокалонимиз Рекаб ўғли Жонадабнинг ҳамма буйруқларига амал қилиб келганмиз.
Narrator 1 Биз ҳам хотинларимиз ёки фарзандларимиз ҳам ҳеч қачон шароб ичмаганмиз, узумзорлар барпо қилмаганмиз ё бўлмаса дала сотиб олиб, уруғ қадамаганмиз. Бироқ Бобил шоҳи Навуходназар бу юртга бостириб кирганида, ҳаммамиз «Юринглар, бобилликлардан қочиб Қуддусга борамиз», — деб шу ерда ўрнашиб қолдик. Рекабликлар ўша даврда кўчманчи бўлиб яшаган. Улар ҳам Иброний ҳалқига қондош ҳисобланишади. Уларнинг бобокалони айтган нарсага ўша пайтгача амал қилиб яшагани мақтовга лойиқ. Худованд Еремия пайғамбарга уларни олиб келишни буюрганида, уларни Исроил халқига намуна қилиб кўрсатмоқчи эди. Рекабитлар оиласи катталари сўзларини тугатиши билан, Худованднинг Каломи Еремияга келди.
Narrator 2 «Бор Яҳудо ва Қуддус кишилари олдига бориб шундай де: «Сизлар қачон сабоқ олиб, сўзларимга кирасизлар? Рекаб ўғли Жонадаб ўз ўғилларига шароб ичмасликни буюрган. Ва шу кунгача улар оғзиларига шароб олмайдилар. Чунки улар бобокалони буйруғига итоат қилиб келишмоқда. Аммо Мен сизларга қайта- қайта гапирдим, бироқ Менга қулоқ солмадингизлар. Қайта-қайта Мен сизларга ўз хизматкорларим ва пайғамбарларимни юбордим.» Худованд Ўз халқининг итоатсизлигидан куюнди. Рекабитлар оиласининг садоқати ва итоати учун уларни умрбод Ўзига яқин инсонлар қилиб тайинлади. Итоаткорликнинг меваси жуда ҳам ширин бўлади, айниқса Худовандга итоат қилсак. Худовандга бўйсунган, Унинг амрларига амал қилган киши, Яратувчимизнинг энг яқин инсони ҳисобланади. Сиз ҳам Унинг яқини бўлишга қодирсиз!