3:29

Худованд Севгиси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованднинг Қудрати, Улуғворлиги, Марҳамати, Инояти, Шафқати, Чексизлиги, Садоқати, Сабр-тоқати ҳақида эшитгансиз. Унинг илоҳий ва гўзал ҳислатлари жуда кўп. У Ўзи яратган инсон зотига марҳамат қилади, эътибор беради ва ғамхўрлик қилади. Ким бўлибди инсон? У илоҳий эмас, итоатсиз, ўз билганидан қолмайдиган, қайсар, ёвуз, шафқатсиз ва гуноҳга ботган зот. Аммо шундай бўлса ҳам, Худованд Ўз яратганини ташлаб қўймайди. Унинг гуноҳларидан нафратланади, бироқ инсоннинг ўзини севади. Шундай жирканчли, гуноҳли ишлардан тийилмайдиган, Худо амрларини билиб туриб бузадиган инсонни севиш мумкинми? Инсон инсоннинг қилган хато ишини кечирмайди-ку, бир-биридан нафратланади, бир-бирига тош отади. Аммо Худованд инсоннинг ўзгаришини кутади.

Narrator 2 Худованд севгиси ҳақида бутун Муқаддас Калом бўйлаб ёзилган. Ҳар бир оятдан Унинг севгиси уфуриб туради. Аммо Муқаддас Каломнинг бир жойини сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдик. Тасаввур қилинг, сиз Худонинг ўрнидасиз. Сиз Исроил халқига қондош бўлган бир уруғни биласиз. Улар оддийгина уруғ. Бироқ шунга қарамай, бобокалонлари «шароб ичманглар», деб буюргани учун, ҳеч қачон шароб ичишмаган. Бироқ Сизнинг Ўз халқингиз, неча марталаб пайғамбарларингиз, танланган руҳонийларингиз орқали, «Гуноҳли йўлдан қайтинглар», деб айтган сўзларингизга қулоқ солмай келишмоқда. Ўзингизни қандай ҳис қилардингиз? Агар мен Худованднинг ўрнида бўлсан, қаттиқ ғазабланардим. Уларнинг кўзлари очиладиган даражада қаттиқ жазолардим.

Narrator 1 Худованд қандай йўл тутди. У ҳар сафар Ўз халқи Унга қулоқ солмаганида, гуноҳларини жазосиз қолдирмаган. Энди яна улар Худодан юз ўгириб, ёт халқлар худоларига, бутларига сажда қилишмоқда. У охирги огоҳлантиришни бериб кўрди. Худованд Еремияга шундай деди: «Қоғоз ва қалам олгинда, Мен Исроил ва Яҳудо ҳақида айтганларимнинг ҳаммасини ёз. Балки Яҳудо халқи Мен уларга тайёрлаётган офат ҳақида эшитишса, гуноҳли йўлларидан қайтишар» (Ер 36:2-3). Худонинг муҳаббатини қаранг. Шунчалик Ўз халқига садоқатли, уни шунчалик севадики, гуноҳкор, Худодан юз ўгирган халққа яна бир имкон бермоқчи. Еремия пайғамбар Худованд айтганидай қилди. У Барук деган кишини чақиртириб, Худованднинг айтганларини ёздиртирди. Кейин эса Еремия бу номани халққа ўқиб беришни Барукка топширди.

Narrator 2 Барук ҳамма нарсани Еремия айтганидай қилди. Бу хабар шоҳ Ëқуёқимнинг қулоқларига етиб боргач, номани топиб келтиришларини буюрди. Аъёнлар шоҳга номани келтириб ўқиб беришди. Номада ёзилганлари ҳали охирига етиб улгурмай, Ëҳуёқим номани шартта олиб пичоқ билан кесиб, оловга отди. Худованд Каломи ёзилган нома ёниб кул бўлди. У номани ёзган Еремияни ҳам Барукни ҳам тутиб зиндонбанд этишни буюрди. Худованднинг сўзларини менсимайдиган, жоҳил одамнинг тақдири қандай бўлади? Худованд шоҳ Ëҳуёқимни жазолади. Уни тахтдан тушириб, аянчли ўлимга гирифтор қилди. Худованд унинг ўзини ҳам фарзандларини ҳам жазолади. Худованд амрларига қарши туришни истамасангиз, улар ҳақида бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга кенгроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top