MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Атрофингизда сизга ва бошқаларга ўгит бериб, ўзлари шу ишларни қилмайдиган инсонларни кўрганмисиз? Эҳ-ҳе, ундайлар талайгина, дейсизми? Ҳа, бундай кишилар ҳар бир замонда бўлган. Бугун ҳаёлан вақт машинасига ўтириб, Исо Масиҳ яшаган замонга кўчамиз. Исо Масиҳ шогирдлари билан тез-тез бирор бир хонадонда йиғилишарди. Исо Масиҳ ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни, У ҳақида билишни истаган фарзийлар ва қонун тафсирчилари ҳам У билан бирга еб-ичишарди. Исо Масиҳ тез-тез уларнинг сўзларига яраша жавоб қайтарарди. Унинг сўзлари эса фарзийлар ва тафсирчиларга ёқмасди. Каломда бу ҳақида шундай дейилган: «Шу маҳалда Таврот тафсирчиларидан бири сўзга чиқиб Исога: — Устоз, бу сўзларни айтиб, бизни ҳам ранжитдинг-ку, деди.» (Лука 11:46)

Narrator 2 Шунда Исо Масиҳ уларнинг ҳаёт тарзларини ўзларига кўрсатиб берди: «Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой. Сизлар кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонларга юклайсиз-у, ўзларингиз эса у юкларга бармоғингизни ҳам тегизмайсизлар». Чиндан ҳам ўша даврда Таврот тафсирчилари инсонларга ейиш, ичиш, кийиш, иш қилиш, яшаш борасида жуда кўп нарсаларни ўргатар эдилар. Бу кишларнинг яшашига қийинлик қиларди. Исо Масиҳ сўзини давом эттириб деди: «Сизлар ота-боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбара қурасизлар. Шу билан ота-боболарингиз қилмишларини тасдиқлаб, уларга ҳамфикрдек бўлмоқдасизлар…. Худованд ўз ҳикматларида шундай деган: — Мен уларга пайғамбарлар ва расуллар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар» (Лук 11:47-49).

Narrator 1 Тафсирчилар, ўзларини ўта даражада художўй, Худонинг ҳамма айтганларига амал қиладиган, меҳмонга борганда тўрда ўтириб, йиғилганларга қироат билан маъруза қиладиган, ҳамманинг ҳурмат эътиборида бўлиб, одамлардан олқиш олишни ёқтирадиган иккиюзламачи инсонлар бўлишган. Худонинг амрларини халққа талқин қилгани ҳолда, ўзлари шунга амал қилмайдиган кишлар эди. Буни халқ билмаса-да, Исо Масиҳ уларнинг ичлари нималарга тўлиб тошганини яхши кўриб турарди. Қадимда Худованд юборган пайғабарларни ўлдирганлар ҳам айнан мана шу тафсирчилар каби, эътиборли ва ўзларини Худога яқин деб ҳисоблаган кишилар бўлишган. Шунинг учун ҳам Худованд қадимдан бери ўлдирилган ҳамма пайғамбарлар-у, расулларнинг ўлимини уларнинг бўйнига қўйган.

Narrator 2 Каломда бу ҳақида шундай дейилган: «Шу сабабли, дунё бино бўлганидан бери тўкилган барча пайғамбарлар қони, Ҳобилдан тортиб, қурбонгоҳ ила маъбад ўртасида ўлдирилган Зикирёгача тўкилган барча қонлар шу наслнинг бўйнига тушади. Ҳа, сизларга яна айтаманки, бу қонлар шу наслдан талаб қилинади!» (Лук 11:51-52). Шунинг учун ҳам Худованд Каломи тафсирчилари жуда ҳам эҳтиёт бўлиши, оддий одамлардан кўра уларнинг ўзлари кўпроқ Худони билишга ҳаракат қилишлари ва Яратганга яқин бўлишлари керак. Ўша замонда ҳам аслида Худовандга энг яқин одам, Исо Масиҳни Худонинг Нажоткори деб қабул қиладиган инсонлар тафсирчилар бўлиши керак эди. Бироқ улар Исо Масиҳга қарши чиқишди. Ўз хатоларини англамай, яна ҳам кўпроқ гуноҳга қўл уришди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top