Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ëвузлик қилинган жойда унинг иштирокчиси ва асосий жавобгари бўлади. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Яҳудо шоҳи Зидқиё Худованд айтиб ёздирган огоҳлантиришлар номасини ёқиб юборган эди. Бу билан Зидқиё бошига келадиган офатларни рад этиш билан бирга, уларни тинглашни истамаганини билдирди. У ўша дамда Худога қарши иш қилаётганини англамади. Худованд шоҳ билан бирга унинг ишига қўшилган ҳамма яъёнларни жазолади. Бироқ бу воқеадан олдин сарой аъёнлари орасида бир воқеа бўлиб ўтганди. Агар суҳбатимизни тинглашда давом этсангиз, шоҳ саройидаги ҳамма аъёнлар ҳам аҳмоқ бўлмаганини билиб оласиз. Хуллас, Еремия пайғамбар Худонинг амрига биноан, Яҳудо халқининг разилликлари учун бошларига келадиган фалокатларни қоғозга туширди.
Narrator 2 Бу огоҳлантиришни қоғозга туширишда унга Баруҳ исмли киши ёрдам берди. Кейин эса Баруҳ уни маъбадга олиб бориб одамларга ўқиб берди. Ўша оломон орасида саройда хизмат қиладиган бир киши ҳам бўлган. Унинг исми Микаё эди. У ҳам Худованд халқнинг итоатсизлиги учун бошига соладиган офатлар ҳақида эшитди. Каломда у шу хабарни эшитганидан кейин нималар қилгани ҳақида батафсил ёзилган: «Гемариё ўғли Микаё номада келтирилган Худо сўзларини эшитгач, шоҳ саройидаги котиблар хонасига тушди. У ерда баъзи сарой аъёнлари; котиб Елишама, Шамиёнинг ўғли Далиё, Акбор ўғли Елнатан, Ҳананиё ўғли Зидқиё ва бошқа аъёнлар ўтирган эди. Баруҳ номадан одамларга ўқиб берган нарсаларни Микаё бошқаларга айтиб бергач, ҳаммалари Натаниё ўғли Иҳудини Баруҳ олдига юборишди.
Narrator 1 Улар Иҳудидан Баруҳга шундай деб юборишди: «Одамларга ўқиб берган номангни олиб олдимизга кел». Нерия ўғли Баруҳ қўлида нома билан уларнинг олдига келди. Улар: — Ўтириб, бизга ўқиб бер», дейишди. Шундай қилиб Баруҳ номада ёзилганларини уларга ўқиб берди. Тинглаб бўлгач, ҳаммалари бир бирларига даҳшат билан тикилишди ва Баруҳга: «Биз бунинг ҳаммасини шоҳга баён этишимиз керак.» Кейин эса аъёнлар бу нома қандай ёзилгани билан қизиқишди. Баруҳ эса ҳаммасини борича маълум қилди. Шоҳнинг қандайлигини билган аъёнлар Баруҳ ва Еремиядан яширинишни сўрашди. Шундай қилиб, бу аъёнлар Еремияни ва Баруҳни шоҳ кўзидан узоқроқ қилиб, уларга зиён етишидан сақлашди. Саройда шоҳга ялтоқланадиган, у нима деса, ҳамма гапини доноликка йўядиган аҳмоқ сарой аъёнларидан ташқари, Худога садоқатли инсонлар ҳам бор эди.
Narrator 2 Ниҳоят, улар номани шоҳга олиб бориб, халқ бошига келиши мумкин бўлган офатларни унга ўқиб беришди. Бироқ шоҳ уни охиригача ҳам эшитишга тоқати етмай, номани Иҳудининг қўлидан олиб, оловга ташлашга чоғланди. Иҳуди, котиблар Далалиё, Елнатан ва Гемариёлар шоҳни бундай қилишдан тийилишини айтсалар ҳам, шоҳ уларга қулоқ солмади. Юқоридаги аъёнлар Худованд юборган номани ёндириш, унга амал қилмаслик, катта гуноҳ ва яна бир ёвузлик эканини англаб турардилар. Шунга қарамай, улар қайсар шоҳни ёвузлик қилишдан тўхтата олмадилар. Худованд йўлида қилинган ҳар бир яхшилик изсиз қолиб кетмайди. Юқоридаги аъёнлар ҳикояси бунга мисол бўлади. Шундай яхшиликлар ҳақида бизнинг www.najot.com сайтимиздан кўпроқ билиб оласиз.