Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бобил шоҳи Навуходназар Яҳудони босиб олишларидан сал олдинроқ шоҳ Зидқиё саройида Обид – Малик исмли киши бўлган. У бош саройда шоҳга яқин туриб хизмат қиладиган нозирлардан бўлган. У балки нозирлар бошлиғи бўлган бўлиши ҳам мумкин. У ҳақида ўқиб туриб, Исо Масиҳни ҳочдан тушириб олган Юсуф исмли киши ёдимга тушди. У ҳам Исо Масиҳнинг узоқ вақт хочда осилиб туришини истамай, уни ўзи учун қазилган қабрга обориб кўмган эди. Обид – Малик ҳам Еремия пайғамбарга қўлидан келганча яхшилик қилди. Шоҳ саройида хизмат қиладиган Пашҳур исмли ярамас кимса, Еремиянинг одамларга Худо каломини айтиб турганини кўриб, шоҳ олдига борди: «Шоҳим, Еремия одамларга яхшилик келтирмайдиган, ваҳимали хабарларни айтмоқда.
Narrator 2 Бу билан у шаҳарда қолган аскарларнинг ҳам руҳини туширмоқда. Рухсат беринг, уни жазолай», — деди. Шоҳ ҳам унга рухсат берди. Пашҳур эса Еремияни шоҳ ўғли Малкиёнинг саройи ўртасида жойлашган қуриган қудуқ ичига ташлади. Хизматкорлар Пашҳурнинг буйруғига кўра, Еремияни арқон билан қудуқ ичига туширишди. Қудуқ ичида сув бўлмаса ҳам, таги лой бўлиб қолган эди. Еремияни ўша лой ичига туширишди. Унинг бутун танаси лойга ботди. Бундан хабар топган Обид-Малик эса, Худо пайғамбарининг аҳволига ачиниб, шоҳ олдига борди: «Сизнинг хизматкорларингиз Худо пайғамбарига жуда ҳам шафқатсизлик қилишибди. Улар уни лойга тўла сув қудуғига ташлашибди. У ерда пайғамбар очликдан ўлиб қолиши мумкин.» Унинг сўзларини эшитган шоҳ, ўттизта одам олиб, пайғамбарни қудуқдан чиқариб олишни Обид – Маликка топширди.
Narrator 1 Обид – Малик саройдан эски-туски кийимлар ва латталарни олиб, қудуқ оғзига келди ва Еремияга: «Мана бу эски-туски кийимларни қўлтиғингиз остига қўйиб олинг, сизни арқон билан тортиб чиқараётганимизда танантизга жароҳат етмасин», — деди. У Еремияни жуда ҳам ҳурмат қилиши кўриниб турарди. Уни чиндан ҳам Худо пайғамбари деб билган. Унинг Еремияга қилган яхшилиги шу билан тугамаган. Каломда ёзилмаган бўлса ҳам, лойдан чиққан пайғамбарни ювиб-тараб, янги кийимлар кийдиришни буюрган бўлиши керак. Худо пайғамбарини жуда ҳурмат қилган ҳар қандай одам шундай иш қилган бўларди. Кейин эса уни сарой майдонида соқчилар қуршовида қолдирди. У шоҳ рухсатисиз бундан ортиғини қила олмасди. Унга қанчалик ичи ачимасин, Обид – Малик пайғамбарни қўйиб юборолмасди.
Narrator 2 У ҳам шоҳ буйруғи билан иш қиладиган нозир эди. То шоҳнинг ўзи уни қўйиб юбормгунча, шоҳ аъёнларидан бирортаси бунга журъат қила олмасди. Ишончим комил, Обид-Малик шоҳ уни қўйиб юбориши учун анчагина тер тўккан бўлиши керак. Чунки шоҳ ёнида фақатгина ақлли инсонлар бўлади. Улар шоҳ фикрини аста-секинлик билан ўзгартира олишади. Обид-Малик ҳам шоҳга Еремия пайғамбарни қўйиб юборишни маслаҳат берган бўлиши аниқ. Унинг қилган ишларидан кўриниб турибди-ки, Обид-Малик Худодан қўрқадиган, соҳта пайғамбарлар таълимотига қулоқ солмайдиган, доно киши бўлган. Шундай шахслар ҳақида бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга кўпроқ маълумот беради.