MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, шоҳлар авлодидан бўлган Исмоил исмли кишининг қондошларига қилган шафқатсизлиги ҳақида маълумот берган эдик. Бугун ўша Исмоил каби аскарларга бошчилик қилган Йўнатан исмли киши ҳақида маълумот беришни маъқул топдик. Чунки унинг қилган ишлари ва тутган йўли бизга яхшигина сабоқ бўла олади. Жуда кўпчилигимиз, Худованд олдига келиб, «Худойим, ҳаётимни сенга бағишлаганман, илтимос мени ҳозирги қийинчилигимдан қутқар. Менга иродангни маълум қил. Сен қандай йўл тутишимни истасанг, шундай йўл тутаман», — деймиз. Худованд Ўз иродасини маълум қилса, у бизга ёқармикан? Унинг иродасини Худовандга ваъда берганимиздек, бизга маъқул келмаса ҳам бажара оламизми?

Narrator 2 Яҳудия қўшини бошлиғи бўлган Кареа ўғли Йўнатан ҳам худди шундай қилди. У Исмоил исмли киши шоҳни ва атрофидаги одамларни ўлдириб, бошқаларини Оммон юртига асир қилиб олиб кетганини эшитгач, у ҳам одамларини тўплаб, Мизпаҳдан кетди. Улар Байтлаҳм яқинидаги Герутда тўхташди. Улар Мисрга қочишни режалаштиришган эди. Чунки Ўзи тайин қилиб кетган Гедалиёнинг ўлимини эшитган Бобил шоҳи бу хабарни эшитиб, Йўнатан ва унинг одамларини ҳам соғ қўймаслиги мумкин, деб ўйлашди. Бироқ Мисрга боришдан олдин Еремия пайғамбар олдига бориб, Худонинг иродасини сўраб беришни илтимос қилишди. Йўнатан билан бўлган ҳамма Еремиянинг олдига бориб шундай дейишди: «Худованддан қаерга боришимизни сўраб билиб беринг. Худованд қаерга бор деса борамиз, нимани қил деса ўшани қиламиз» дейишди.

Narrator 1 Бу ваъда сизга таниш кўринмаяптими? Юқорида айтганимиздек, жуда кўп кишилар Худога худди шундай ваъда беришади. Йўнатан ва унинг одамлари ҳам сўзларини давом эттириб шундай дейишди: «Агар Худованднинг айтганларини қилмасак, Унинг ўзи орамизда одил ҳакам бўлсин. Унинг айтганлари бизга ёқадими йўқми, унга итоат қиламиз», — дейшди. Бир неча кунлардан кейин Худованд Еремия пайғамбарга Йўнатан ва унинг одамлари учун гапирди. Еремия эса Йўнатанни чақириб Худованднинг сўзларини етказди: «Исроил Худоси Эгамиз шундай демоқда: «Агар мана шу ерда қолсангиз, сизларни бошқатдан тиклайман, асло парчаламайман. Сизларни бошқатдан экаман, томир отасизлар, асло суғуриб ташламайман. …

Narrator 2 Бобил шоҳидан қўрқаётган бўлсангиз, ундан қўрқаманг. Ундан асло қўрқманг, чунки Мен сизлар билан бўламан ва сизларни унинг қўлларидан қутқараман. Мен сизларга шафқат қиламан ва у ҳам сизларга шафқат қилиб, ўз юртингизда қайта тикланишингизга ёрдам беради. Бироқ, бу ерда қолмайман, деб Эгангиз Худовандга қарши иш тутсангиз, … борган ерингизда қиличдан ҳалок бўласиз». Мана шу Худованднинг уларга етказган хабари эди. Қандай ажойиб ваъда. Худованд уларни нотўғри иш қилишдан қайтариб, уларга ўз юртларида қайта тикламоқчи. Агар Худованд биз билан бирга бўлса, нимадан ҳам қўрқишимиз керак?! Бироқ Йўнатан, бу сўзларни ҳазм қила олмади. У юрагида Мисрга боришни ният қилиб бўлган эди. У Худо сўзларига қулоқ солмай, одамларини олиб, Мисрга жўнади. Унинг тақдири қандай бўлгани сизга маълум.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top