3:16

Қурбонлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон оилапарвар тингловчи. Фарзандлар бизнинг келажагимиз. Уларнинг соғ ва омон бўлиши бизнинг бахтимиздир. Фарзандли бўлиш ва уни вояга етказиш ота-онадан қурбонлик талаб этади. Ҳа, тўғри эшитдингиз қурбонлик талаб этади. Жисмонан ота ёки она бўлиш осон, бироқ туғилган фарзандга чин маънода ота-оналик қилиш жуда мушкул вазифа. Шунинг учун ҳам фарзанд туғилганидан то улғайиб, ўз йўлини топиб кетгунча ота-она анча мунча қурбонлик қилишига тўғри келади. Масалан, энг оддий қурбонлик бу-уйқу. Фарзанд ҳали гўдаклигида ота-она ҳотиржам уйқусидан воз кечишига тўғри келади. У йўлга юриб, то мактабга чиқиш даври бўлгунча ота-она бемалол ухлаш қандайлигини унутишади. Фарзанд мактабга чиққанидан кейин ҳам ҳасталанган чоғларида она ёки ота кўзларидан уйқу қочади.

Narrator 2 Кейинги қурбонлик бу вақт. Сиз фарзандли бўлдингиз, энди сизга берилган вақт фақат сиз учун эмас. Унинг энг катта қисмини фарзандингиз учун сарфлашингиз керак. Авваллари вақтингизни ўз истакларингиз асосида тақсимлаган бўлсангиз, энди ўз истак ва хоҳишларингизни бир четга олиб қўйишингизга тўғри келади. Сиз ишдан келдингиз, овқатланиб, бемалол газета ўқишни ёки телевизор кўришни ё бўлмаса севимли китобингизни мутоала қилишни истайсиз, бироқ фарзанд истаклари бунга имкон бермайди. У сиз билан суҳбатлашишни, боғчасида ёки мактабда нималар бўлганини айтиб беришни истайди. Ё бўлмаса сизга муаммоларини айтиб келади – дарс қила олмаётганини, тушунтириб беришингизни истайди. Бошқа пайтларда эса у сиз билан ўйнашни истайди. Хуллас, бола истакларининг охири кўринмайди.

Narrator 1 Яна бир қурбонлик бу меҳнат. Сиз унинг соғлом ўсиши, ҳеч нарсага зориқмаслиги учун аввалгидан ҳам кўпроқ ишлашингиз ва пул топишингиз керак. Пул топиш учун меҳнат қилишдан ташқари, фарзандингиз истаган ва унга керакли деб билган нарсаларингизни излаб топишингиз учун ҳам ҳаракат керак. Уларни хурсанд қилиш учун яхши ва қийин пишириладиган таомлар тайёрлаш, Улар яхши, тарбияли болалар бўлишлари учун ўқиб, изланишларингиз, билим олишлари учун қилган ҳаракатларингиз, буларнинг ҳаммаси енгса бўладиган, аммо қийин меҳнат. Сиз фарзандингиз учун қиладиган меҳнат қурбонлигини санаб ўтишга вақт ва бармоқлар етмайди. Бу меҳнатнинг қандайлигини ҳар бир оила жуда яхши билади.

Narrator 2 Кейинги қурбонлик бу – асаблар. Фарзанд туғилганидан бошлаб то уни катта ҳаётга кузатмагунча бу қурбонлик тугамайди. Аслида фарзандингиз турмуш қуриб, ўз йўлини топиб кетганидан кейин ҳам бу қурбонлик давом этаверади, лекин бу ўсиш давридагидан кўра осонроқ бўлади. Чақалоқ дунёга келган кунидан бошлаб асабларингиз билан хайрлашишга тайёр бўлинг. Сиз биринчи марта фарзанд кўрдингиз. Унинг нима учун йиғлаётганини билолмай хуноб бўласиз. Касал бўлганида яна кўпроқ сиқиласиз. Йўлга юриб, ўзини эплайдиган бўлганида айтганингизни қилмагани ва муаммо туғдиргани учун асабийлашасиз. Мактабга боргач эса билим олиш ўрнига мактабда ишкал чиқаргани учун асабийлашасиз. Хуллас, бу асабийликларнинг охири тугамаётгандай кўринади. Бироқ келажакка умид қилинг. Қурбонликларингиз бир кун келиб ширин мевасини беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top