3:20

Айиқ ёғи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аксарият ҳолларда кишилар шамоллаш касалликларида турли ёғлардан фойдаланишади. Чунки ёғлар шифобахш таъсирга эга бўлиб, шамоллаш ва бошқа турли касалликларда самарали ёрдам беради. Зайтун ёғи, қўй ёғи ва бошқа шу каби ёғларнинг фойдали жиҳатлари ҳақида жуда кўп эшитгансиз. Айиқ ёғи ва унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида-чи? Бу ҳақида маълумотга эга бўлмасангиз, бугунги суҳбатимиз айнан сиз учун. Айиқ ёғи шамоллаш, сил, бронхит, бўғимлар шамоллаши, псориаз ва бошқа тери касалликларида тавсия этилади. Айиқ ёғи кўпинча оғир касалликларни бошидан кечирган, дармонсиз беморларга тавсия этилади. Айиқ ёғининг бир кунлик меъёри бир ош қошиқдан 50-100 граммгача. Халқ табобатида айиқ ёғи эритилган ҳамда эритилмаган ҳолда ишлатилади. Эритилмаган айиқ ёғи хушбўй зираворлар ва туз билан маринадлаб, истеъмол қилинади.

Narrator 2 Эритилган ёғнинг хона ҳароратидаги кўриниши суюқроқ, рангсиз ёки пушти рангда бўлади. Айиқ ёғи 2-3 ҳафта истеъмол қилингандан сўнг иммунитет кучайиб, организм касал микроблардан тозаланади. Ўпка, бронхит ва бошқа шамоллаш ўчоқларини йўқотади. Айиқ ёғи айниқса, қариялар ва ўрта ёшдаги кишилар учун фойдали. Ëғ организм қувватини ошириб, жигарни ҳар хил антибиотик ва бошқа дори воситалари таъсирида зарарланишидан ҳимоя қилади. Шунингдек, саратон касалликларидаги кимётерапияда ҳам фойдали. Айиқ ёғи хуштаъм бўлиши учун уни асал қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Катталарга асал билан аралаштирилган айиқ ёғини бир кунда икки маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан , асал аралаштирилмагани эса чой қошиғида истеъмол қилиш тавсия этилади.

Narrator 1 Болалар эса вазнига қараб бир чой қошиқдан истеъмол қилиш мумкин. Сиртқи дори сифатида, яраларни даволашда айиқ ёғи бир кунда бир маҳал салфеткага суртилиб, ярага боғлаб қўйилади. Оддий шамоллашда эса катталар бир кунда 3 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан, болалар уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир чой қошиқдан тузалгунга қадар ичиш тавсия этилади. Йирингли бронхит, сил, пневмонияда эса катталар бир ой уч маҳал овқатдан бир соат олдин ичади. Сўнг 2-4 ҳафта танаффус қилиб, яна давом эттиради. Касаллик кечишига қараб муолажа шу тарзда тузалгунча давом эттирилади. Қўшиқчилар ва ўқитувчилар, томоғи қирилиб гапиришга қийналаётганлар айиқ ёғи тезроқ таъсир қилиши учун ёғни тоза ҳолда истеъмол қилиш керак.

Narrator 2 Тана оғирлигига қараб 1-2 ош қошиқдан ичилади. Ёғни эритилган, илиқ ҳолда ичиш лозим. Музлаткичда сақланаётган айиқ ёғидан бир ош қошиқ олиб хона ҳароратида эритилади. Муолажа тўлиқ тузалгунча давом эттирилади. Айиқ ёғини ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида ҳам ичиш мумкин. Остеохондроз, радикулит, артрит ҳамда қўл, лаб юз совуқдан музлаб ёрилганда айиқ ёғи яхши ёрдам беради. Ëғни компресс тарзда ёки шунчаки зарарланган жойга суртиб қўйиш мумкин. Бўғим оғриқларида иссиқ ванна ёки ҳаммом қабул қилингандан сўнг айиқ ёғини суриш жуда фойдали. Хуллас, оила саломатлиги ҳақида қизиқсангиз, бир-биридан ажойиб маълумотлар берувчи www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top