Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун Муқаддас Каломда келтирилган Худованд гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул топдик. Худованд Исо Масиҳ чиндан ҳам юборилган, келиши керак бўлган Нажоткор эканлигини Яҳё пайғамбар Уни сувда чўмдирганидан сўнг айтган эди: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман» (Мат 3:17). Исо Масиҳ халққа сўзлар экан, айтаётганларининг ҳаммасини Худонинг сўзлари қилиб айтар эди. У бир гал Худованд у ҳақида берган гувоҳликни шундай изоҳлади. Халқ уни диққат билан тинглаб турарди. Халққа шунча кўп мўъжизалар, яхшиликлар қилган бўлса ҳам, барибир, улар Исонинг Масиҳлигига шубҳа билан қарашарди. Шунда Исо Масиҳ уларга қарата шундай деди:
Narrator 2 «Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман. Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди. Мен ҳақимда бошқа гувоҳлик берувчи бор ва биламанки, Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқатдир. Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди. … Яҳё – ёниб, нур сочиб турган чироқ эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар. Бироқ Мен Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Чунки Отамнинг тамомлашим учун берган ишлари, шу бажараётган ишларимнинг ўзи Мени Отам юборганлигига гувоҳлик бермоқда. Мени юборган Отамнинг ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди.
Narrator 1 Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку! Мен инсонлардан таҳсин-тасанно қабул қилмайман. Лекин сизларни биламан, қалбингизда Худога муҳаббат йўқ. Мен Отамнинг номидан келган бўлсам-да, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Ўз номи билан келадиган аллакимни қабул қилаверасизлар. Сизлар-ку, бир-бирингиздан таҳсин-тасанно олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. … Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди. Мусонинг ёзувларига ишонмабсизларми, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?»
Narrator 2 Чиндан ҳам Худованд Исо Масиҳ ҳақида жуда кўп гувоҳлик берган. Исо Масиҳ келмасидан олдин яшаб ўтган Худованд юборган пайғамбарларнинг ҳаммаси Худо руҳидан илҳомланиб, Масиҳнинг келиши ҳақида башорат қилишган эди. Ўшанда халқ, эски битикларни жуда яхши билган. Улар Мусонинг чиндан ҳам Худо тайин этган пайғамбар ёки Ишаёнинг халқ учун қайғурадиган пайғамбар эканига ишонишган, бироқ улар келадиган Масиҳ ҳақида айтган башоратларини ўқиб туриб, ҳам англамаганлар. Худованд айнан Ўз каломи орқали Исо Масиҳ ҳақида гувоҳлик берган эди. Ҳалқ эса, буни кўриб туриб ҳам тушуниб ололмади. Шунга қарамай, Исо Масиҳ уларнинг кўзларини очмоққа ҳаракат қилди. Бу гувоҳликдан кимлар нажотга эришди, кимлар эса йўқ.