3:13

Павлуснинг мактуби

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун сизларнинг эътиборингизга Худованднинг садоқатли хизматкори бўлган ҳаворий Павлуснинг Филиппи шаҳридаги имонлиларга ёзган мактубидаги гувоҳлигини ҳавола қиламиз. У ўз мактубини шундай бошлайди: «Филиппи шаҳридаги Исо Масиҳ уммати бўлган барча Худонинг азизларига, айниқса имонлилар жамоатининг бошлиқлари ва хизматкорларига Исо Масиҳнинг қуллари биз – Павлус ва Тимўтийдан салом! Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.» Ҳаворий Павлуснинг бу мактуби ўша пайтда ҳам Филиппи шаҳридаги имонлиларга ажойиб гувоҳлик ва далда бўлган бўлса, бугун сиз билан бизга ҳам ана шундай гувоҳлик бўлади. Бу гувоҳликни диққат билан тингланг.

Narrator 2 «Сизларни ҳар сафар ҳотирлаганимда, Худойимга шукроналар дейман. Ҳар қачон ҳамма ибодатларимда барчаларингиз учун севинч билан илтижо қиламан. … Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман. … Мана, менинг Масиҳ учун қамалганлигим бутун сарой аҳлига ва қолган ҳамма одамларга ҳам маълум бўлди. Шунингдек, Раббимиз Исога қарашли бўлган биродарларимизнинг кўпчилик қисми ҳам менинг кишанбандлигимдан руҳланиб, Раббимиз каломини янада ботирлик билан тарғиб қила бошладилар. Баъзилар мен Хушхабарни ҳимоя қилиш учун тайин этилганлигимни тан олиб, муҳаббат билан ҳаракат қилаяптилар. Бошқалар эса менинг кишандаги қийинчилигимни орттиришни ўйлаб, рақобат руҳида, нопок ният билан Масиҳни тарғиб қилмоқдалар.

Narrator 1 Хўш унда нима бўпти? … Мен бунга севиняпман. Ва яна севинаман, чунки биламанки, сизнинг дуоларингиз орқали ва Исо Масиҳнинг Руҳи ёрдамида мен озодликка чиқаман. Яшасам ҳам, ўлсам ҳам, ҳар ҳолда хижолатда қолмаслигимга қаноат ҳосил қилдим. … Сизларнинг аҳволингиздан хабардор бўлиб кўнглим таскин топсин, деб Тимўтийни яқин орада олдингизга юборишни Раббим Исодан умид қиламан. Чунки сизларга шунчалик самимият билан, жон куйдириб ғамхўрлик қиладиган унга тенг одамим йўқ. … Шу билан бирга, сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожликда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошим Эпафродитни ёнингизга юборишни лозим кўрдим. Чунки у ҳаммангизни жуда кўргиси келди, унинг касаллиги тўғрисидаги миш-мишлар сизга етиб борганидан қаттиқ қайғурди.

Narrator 2 Ҳақиқатдан ҳам у ўлар ҳолатда касал эди. Лекин Худованд унга марҳамат этди. Ва фақат унга эмас, балки ғами устига ғам қўшилмасин деб, менга ҳам марҳамат этди. Шундай қилиб, уни яна кўриб севининглар ва менинг ғамим ҳам енгиллашсин деб, уни тезроқ ёнингизга юбормоқчиман. Уни Раббимиз номидан, қувноқ чеҳра билан қабул этинглар. Бу каби одамларнинг ҳурматини бажо келтиринглар. Чунки у сизлар менга тўлиқ бажо келтиролмаган муқаддас хизматни у бутлаб олай деб, Масиҳ йўлида ўз жонини аямаган, ўлишига сал қолган эди.» Ҳаворий Павлус ўз ҳаётида Худони қандай ҳис қилган ва Худо билан муносабатни бошидан кечирган бўлса, ўша нарсани Филиппи шаҳридаги имонлиларга гувоҳлик тариқасида ёзган. У бошқа имонлилар ҳам Худовандга итоат этиб, худди шу гўзал муносабатни ҳис қилиб, бошларидан кечиришини истаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top