3:29

Ҳамкасблар билан байрам

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ишлаган одам ҳордиқ чиқаришни ҳам билиши керак. кўпчилик оила аъзолари билан байрам қилишни, базмга боришни яхши кўради. Бу уларнинг оилапарварлигидан далолат. Ҳамма ишлаган кишилар биладики, баъзи-баъзида ҳамкасблар билан байрам қилиб туришга тўғри келади. Хўш, бундай пайтда инсон ўзини қандай тутиши керак?! Ҳамкасблар билан ўтириш – ўзига хос тантана. Бу ерда янги танишувлар бошланиши, муносабатлар йўлга қўйилиши мумкин. Касбдошлар кечасига таклиф қилинишнинг ўзи фаҳрланиш учун сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда бу муваффақиятингиз барқарорлигининг бир белгиси. Ўтириш охирига етмай рухсат сўраш эса хато қилишдан қутулиш учун муҳим.

Narrator 2 Ишдан кейин зиёфатга бориш ташкиллаштирилса, кўпчиликни бир савол қийнайди: «Борайми – бормайми?» Ҳеч бир сабабларсиз касбдошлар зиёфатидан воз кечиш яхши эмас. Баъзи бир бошлиқлар буни тўғри тушунмаслиги мумкин. Ишчи бу билан «Мен сизларнинг гуруҳингиздан эмасман» дегандек бўлади. Бундай зиёфатларга нима кийилади? Зиёфатни қаерда бўлишига эътибор беринг. Агар сизни тоққа таклиф этишган бўлса, жинси ва свитр жуда мос тушади. Агар ресторан залини олишга бўлса-чи? Яхшиси, иш костюми ёки жиддий оқшом кўйлагини танлаганингиз маъқул. Аксессуарларга эътибор қаратинг. Янги йил арчасидек безаниш шарт эмас. Тантаналар қадаҳ сўзисиз ўтмайди. Агар сизда қадаҳ сўзи бўлмаса, жамоа номидан икки оғиз ширин сўз айтинг. Кўпчилик олдида қадаҳ сўзи айтишга ҳижолат чексангиз, аввалдан оила даврасида машқ қилинг.

Narrator 1 Кўпчилик қадаҳ сўзини шеър ёки доно гаплардан айтиш билан бошлайди. Бу ҳам ёмон усул эмас, аммо қадаҳ сўзингиз жуда ҳам узундан-узоқ бўлиб, бошқаларни зериктириб юбормасин. Ҳолатга тўғри келадиган ёқимли тилакларни билдириш кифоя. Базмда албатта таомланишдан ташқари суҳбатлашиш бўлади. Шундай ўтиришларда нейтрал мавзуларда гаплашган яхши. Масалан: саёҳат, санъат, хобби, об-ҳаво ва ҳокозолар. Шахсий ҳаётингиз ҳақида камроқ сўзланг. Иш бўйича суҳбатлашиш шарт эмас. ахир ишдаги муаммо ва чарчоқлардан қутулиш учун базм қилаяпсиз. Раҳбарга ойлик маошини ошириш ёки мартабасини кўтариш ҳақида гапириб юрманг. Суҳбатлар чоғида мумкин қадар ҳамма билан хушмуомала ва самимий бўлинг. Юзингиздан илиқ табассум аримасин.

Narrator 2 Базм ва байрамлар дастурхонида таомланиш учун керакли бўладиган ошхона анжомлари бўлади. Уларни ишлатишни билмасангиз, аввалдан улар қандай бўлиши ва нималар учун ишлатилиши ҳақида китоблар ёки интернетдан билиб олинг. Ишлатиш асносида ноқулайликлар туғилмаслиги ва ноқулай аҳволга тушиб қолмаслигингиз учун аввалдан машқ қилиб кўринг. Ҳар бир вилка, пичоқ, қошиқ ва қадаҳларнинг ўз вазифаси бор. Эътибор қилсангиз сизнинг олдингизда бир нечта пичоқ, иккитадан қошиқ ва вилкалар ҳамда ликоплар турганини кўрасиз. Буларнинг нима учун ишлатилишини яхшилаб эслаб қолиб, зиёфат чоғида ўрни билан ишлатишга ҳаракат қилинг. Шундай қилсангиз ўзингизни ноқулай ҳис қилмайсиз. Муҳими, зиёфатни ўз вақтида тарк этинг. Шунда турли кўнгилсизликлар ва ортиқча ноўрин гаплардан қутулган бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top