3:17

Асабийликни енгиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳисоботни тайёрлашга улгурмаяпсиз, йиғилишда маъруза ўқишингиз керак, тўнғич ўғлингизнинг хулқи учун мактабга чақиришган, кичигининг тоби йўқ. Эҳ-ҳе шунча ташвиш турганда асабийлашмай бўладими? Бироқ қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, деганларидек, асабийликни ҳам енгиш мумкин. Асабийлашган пайтда ишхонада бўлсангиз ёки яқин атрофда қоғоз қалам топилса, олиб истаган нарсангизни чизинг. Ҳеч бўлмаганда, қаламни қўлингизда ўйнанг. Бу ҳам бор асаб ёки ҳавотирларни ўша қаламга йўналтиришга ёрдам беради. Энг яхши йўли, асабийлашишнинг сабаби ҳақида ўйланг. Сизни асабийлашишга мажбур қилаётган нарса, чиндан ҳам жуда муҳимми? Уни бошқа пайтга кўчириш, ёки асабийлашмасдан ҳал қилиш мумкинми? Шу ҳақида ўйлаб кўринг.

Narrator 2 Баъзан шундай бўлади-ки, бирор нима устида жуда асабийлашамиз. Бироқ ўша ҳолат ўтиб кетгач, «Эссиз ўша куни асабийлашмай, мана бундай қилсам бўларкан», — деб ўйлаган пайтларимиз ҳам бўлади. Шундай эмасми? Ишончим комил-ки, бундай ҳолат ҳар биримизнинг ҳаётимизда бўлган. Шундай экан, бирор бир ишни вақтида битира олмасак, бизга айтилган пайтда қоғозларни ё бошқа бирор нарсани етказиб беришмаса, асабийликдан хуноб бўламиз. Атрофимизда ва ўзимизда кечаётган касалликларнинг деяри тўқсон фоизи асабийлашиш оқибатидан эканлигини жуда яхши биласиз. Ортиқча асабийлашиб, жаҳл қилиб ўзингизга касаллик орттириб олмасдан, сизни шунга мажбур қилаётган ишни ҳотиржам ўйлаб олишга ва бу ишни битиришнинг бошқа йўлларини ўйлаб кўришга вақт ажратинг.

Narrator 1Яхшилаб ўйлаб кўрсангиз, бошқа бир йўли топилиши аниқ. Асабийлашишни енгишнинг яна бир йўли бу – қоронғи хонага кириб, оёқларингизни узатиб ётиш. Шу билан бирга чуқур-чуқур нафас олинг. Ҳар сафар нафас чиқараётганингизда нафас билан бирга асабийлашишингиз ва жаҳлингизни ҳам чиқариб юбораётганингизни тасаввур қилинг. Бир неча дақиқадан кейин асабийлик сизни тарк этганини кўрасиз. Агар қоронғу хона топилмаса, бирор бир холироқ жой топиб, кўзларингизни юмиб, ўзингизни эркин қўйиб юқоридагиларни такрорлаш керак бўлади. Баъзан филмларда асабийлашган кишилар кўпинча спорт қопчасини ураётганини ё бўлмаса, теннис ўйнаётганини кўрасиз. Улар ҳам ичидаги ғазаб ва асабийлашишни шу тарзда чиқариб юборишаётган бўлади.

Narrator 2 Мутахассисларнинг фикрича, инсон қанча узоқ вақт ғазаб жаҳл ва асабийликни ичига ютса, юрак ҳасталигига учраш хавфи шунча юқори бўларкан. Шундай бўлмаслиги учун психологлар ота оналарга фарзандлари жаҳл қилганида ёстиқни уриши ёки ёстиққа бақиришига руҳсат беришни маслаҳат берадилар. Ғазаб қилиш, асабийлашиш ҳар бир инсонга ҳос бўлган нарса, бироқ уни тўғри бошқара олиш фақатгина ақлли одамнинг қўлидан келади. Юқорида биз берган масалаҳатларни қўллаб кўринг. Фойда берса, бу маслаҳатларни дўстларингизга ва фарзандларингизга беринг. Ҳар сафар йўлингизда бирор бир муаммога дуч келсангиз, асабийлашмасдан енгишнинг йўлларини қидириб кўринг. Кўрасиз, ўшанда ҳаётингиз анча сокин ва осонроқ кечади. Шу ва бошқа қизиқарли маълумотларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top