3:29

Машина ранги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бутун дунёдаги ҳамма одамлар ҳар хил. Ҳар кимнинг ўз яхши кўрган нарсаси, ўзи ёқтирган машина ранги бор. Баъзилар оқ ранглисини яхши кўради, бошқалар эса ҳашамдор қора рангни танлашади, кимдир эса кулранг машинани ёқтиради. Хўш, бунга сабаб нима? Машинангизнинг ранги сиз ҳақингизда қандай маълумотлар беради? Психологларнинг фикрича, ҳайдовчи танлаган машина рангидан унинг феъл-атворини билиб олса бўларкан. Шундай қилб оқ рангни хуш кўрувчилар – бу гўзаллик ҳамда ҳаётдаги бенуқсон ва соф муносабатлар шайдоси. Оқ – олий мақсад ва юксак орзулар ранги. Хилват, сокинликка мойил шофёрлар шу рангни танлашади. Кулранг машна ҳайдовчилари ажралиб туришни ёмон кўрадилар. Уларни усти ялтироқлик қизиқтирмайди. Бундай одамлар етти ўлчаб бир кесадилар.

Narrator 2 Сариқ рангли машинани танловчилар ҳар қанақасига бўлса ҳам бошқалардан ажралиб туришни хоҳлайдилар. Сариқ ранг тазйиқлардан холи бўлиш, мустақилликка интилиш ва бахтли бўлиш истагини билдиради. Сариқ машина эгаси ҳар доим олдинга – янгилик ва замонавийликка интилади. Нозик оч жагар рангли машина эгалари орзу ҳаёлларга берилишни яхши кўрадилар. Аммо кўпгина ишбилармон одамлар ҳам бу рангни танлайдилар, сабаби ушбу рангда чанг-ғубор сезилмайди. Бошқаларга ўхшамайдиган, ўзига хос одамлар кумуш рангли автомобилни танлайдилар. Бундай ҳайдовчи тежашни билмайди, эҳтиёткор эмас. У ўжар ва худбин. Тўқ сариқ рангли машина эгалари куч қувватга тўла, қизғин ҳаракатда бўладилар. Ҳаворанг машинада саёҳатга чиқиш байрамона кайфиятни юзага келтиради.

Narrator 1 Бундай машина ҳайдовчиси қувноқ, беташвиш ва беғам одамдир. У билан ҳеч қачон зерикмайсиз. Кўк рангли машинани севувчилар осойишталик ва саранжом-саришталикни қадрлайдилар. Бундай шофёрлар маънавий юксакликни ва ўзаро мосликни биринчи ўринга қўядилар. Унга ишониш мумкин, у ишончли ва тўғри сўз. Қизил бу машина кучли шахсники. Унинг эгаси мақсадига доимий интилиб келган. Фаол одам, аммо сўзини ўтказадиган ва жаҳли тез. Яшил рангли машина эгаси бошқаларга ёқишга ҳаракат қилади. Бироқ бу ранг яна куч-қувват ва жўшқинлик етишмаслигини ҳам ифодалайди. Бу барча ранглар ичида энг яхшиси. Бинафша ранг – бу романтик ҳис туйғулар ранги. Бинафша рангли машина эгаси атрофдагиларга мўъжизали таъсир қилишни хоҳлайди. Бу ижодий шахснинг ички сезгиси етарли даражада ривожланган.

Narrator 2 Агар сизнинг автомобилингиз қора рангда бўлса, сиз доимий шитоб билан тақдирдан қочасиз. Аммо атрофингиздагиларга ўзига ишонган ва кучли одам бўлиб кўринасиз. Сиз ўзингизга ҳурмат билан муносабатда бўлишларини хоҳлайсиз. Юқорида машиналар ва уларнинг ранглари ҳақида маълумот келтириб ўтдик. Бу маълумот сизга қанчалик тўғри келиш-келмаслигини ўзингиз ҳал қилинг. Психологлар бераётган маълумот бирдек ҳаммага ҳам тўғри келавермаслиги мумкин. Шундай экан, машина ҳарид қилаётганингизда ўзингизга қулай бўлган рангни танланг. Йўлингиз доимо оқ ва беҳатар бўлсин. www.najot.com сайтимиз бир-биридан қизиқ суҳбатлар ва маълумотларни сизнинг эътиборингизга ҳавола қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top