Narrator 1 «Мен қиладиган ишимни Иброҳимдан яширмайман. Иброҳимдан-ку, улуғ ва кучли халқ келиб чиқади. Бутун ер юзидаги халқлар ундан барака топадилар. У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим. Шу амрга амал қилишса, Мен, Худованд, Иброҳим ҳақида сўзлаганларимни амалга ошираман.» (Ибт 18:17-19).
Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз Иброҳим пайғамбар ҳаёт йўлидаги қийинчиликлар орқали нималарга эришгани ҳақида бўлади. Инсон ҳаётида қийинчиликлар бўлиши шубҳасиз, бироқ улар мақсадсиз бўлмаслиги керак. Иброҳим пайғамбарга Худованд янги исм берди.
Narrator 2 Уни «Ибром»дан «Иброҳим»га айлантирди. Худованд ҳали Садўм ва Ғамўрани вайрон қилмасидан олдин, Иброҳим билан аҳдлашиб, унга ҳам хотини Сорога ҳам келажаги ва ўғил фарзанд ҳақида ваъда берган эди. Шундан сўнг Иброҳим пайғамбар Худованд билан бутунлай янги муносабатга киришди. Иброҳим пайғамбар ва Худованднинг эндиги муносабати бутунлай аввалги муносабатига ўхшамайди. Улар яқиндан ва юракдан муносабат қиладилар. Энди Иброҳим Худованднинг дилида нималар кечаётганини билади. Буни Муқаддас Китобда берилган парчадан билсак бўлади. Худованд Садўм ва Ғамўрани вайрон қилишдан олдин, Иброҳимга шундай деди: «Мен қиладиган ишимни Иброҳимдан яширмайман…» Худованд дунёда амалга оширмоқчи бўлган ишларини Иброҳимга маълум қилди.
Narrator 1 Худованд Иброҳимга Садўм ва Ғамўра ҳақида айтар экан, яна бир марта унга ўғил фарзанд беришини таъкидлаб ўтади. «Худованд яна деди: «Садўм ва Ғамўра устидан оҳу воҳлар кўп бўлган, уларнинг гуноҳлари жуда оғир бўлган. Мен Худованд Иброҳим ҳақида айтганларимни амалга ошираман» (ИБт 18:20-21). Худованд инсон қиёфасидаги фаришталар орқали, «Келаси йил шу пайтда Соронинг бир ўғли бўлади», деб айтганида, Соро кулди. Шунда ҳам Худованд ўзининг чексиз меҳр-муҳаббати билан, бундан аччиқланмай шундай деди: «Худованд учун имконсиз нарса борми?» Бу сўзлар яна бир марта Иброҳим пайғамбарга чуқур таъсир қилди. У бошқа инсонларга насиб бўлмаган бир мақомга эришди. Худованд уни «дўст» деб атади.
Narrator 2 Худованд уни Ўзининг дўсти қилиб танлаган экан, бу билан Ўз қалбидагиларни бўлишишни, айниқса ҳукмидан боҳабар қилишни лозим деб топди. Шунинг учун ҳам Худованд Иброҳим пайғамбарда Садўм ва Ғамўра ҳақидаги мақсадини яширмади. Иброҳимнинг сўзларига қулоқ тутди. Уни эшитди ва у истаганларига кўнди. Худованднинг қалбини билиш бахти кўп пайғамбарларга насиб қилмаган. Иброҳим пайғамбардан сўнг «йиғлоқи пайғамбар» деб ном олган Йеремияга ҳам Худованднинг қалбини билиш насиб этди. Худованднинг дўсти бўлгач, Иброҳим пайғамбар Худованд билан аввалгидан ҳам бошқача ва яқинроқ муносабатда бўлди. Дўстлик шундай бўлади. Суҳбатимиз сизларга манзур бўлган бўлса ва Иброҳим пайғамбар ва Худованд дўстлиги ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизларга мунтазир.