3:20

Марҳаматли ва Саҳий Худо

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Яшаётган ҳар бир кунингизга, атрофингиздаги инсонларга қаранг. Ҳар бир кунингиз ичидан Худованднинг ғамхўрлигини кўрасиз. Худованднинг марҳамати ҳақида сўзлашдан олдин, инсон ва Худованд севгиси орасидаги фарққа қаранг. Баъзан икки ёшнинг ёки дўстларнинг бир бирига берган саволларини эшитиб қоламиз. «Мени нима учун севасан?» «Мени нима учун ҳурмат қиласан?» Жавоб ҳам табиийки шунга яраша бўлади? «Меҳрибон, келишган, фикрларимиз бир-биримизга тўғри келгани учун», «Сен синашта дўстсан, оғир кунимда ташлаб кетмагансан, шодлигимда ҳам мен билан биргасан». Тахминан мана шундай жавоб берилади. Бироқ Худованднинг муҳаббати ҳеч қандай шартларга асосланган эмас. У сиз билан бизни шунчаки, бандаси бўлганимиз учун севади.

Narrator 2 Инсоният, асрлар ва йиллар давомида неча маротаба Худованднинг кўнглини оғритди. Унинг ғазабини қайнатди. Унга садоқатсизлик қилиб, бегона худоларга сиғинди, амрларига бўйсунмай итоатсизлик қилди. Шунга қарамай, Худованд барибир биз инсонларни севишда давом этмоқда. Худованд оламни ва одамни яратгани ҳақидаги ҳақиқат ёдингиздами? Агар Худованднинг муҳаббати ҳам инсонникидай бўлганида, У дунёни яратиш чоғида одамга шундай деган бўларди: «Одам, кел мана бу дарахтларни бирга яратайлик, шунда мен сени яхши кўраман. Кел, мана бу ўсимликлар ва ҳайвонларга ғамхўрлик қилгин, шунда сени кўпроқ севаман». Худога минг бора шукрки, У ундай демади ва демайди. Яратувчимиз оламни олти кунда яратиб еттинчи куни қилган ишларидан тин олди.

Narrator 1 Ҳамма нарсани яратиб, бекаму-кўст ҳолда инсонларга тақдим қилди. «Мана ажойиб жаннат боғи. Унда сизлар учун керакли ҳамма нарса бор. Мазза қилиб яшанглар»- деди. Мана шу Худованднинг муҳаббати ва саҳийлигининг энг катта намунасидир. Муқаддас Каломга қарасангиз, Худованднинг саҳийлигини ва марҳаматини кўрасиз. Юҳанно китобида Худованднинг саҳийлиги ҳақида шундай ёзилган: «Каломуллоҳ дунёда бор эди. Дунё У орқали бор бўлган эди. Бироқ дунё Уни танимади. Ўзиникилар олдига келди У, лекин ўзиникилар Уни қабул қилмади. Уни қабул қилганларга эса, барча Унинг номига имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш эркини берди. … Унинг камолотидан биз ҳаммамиз иноят устига иноят олдик» (Юҳ 1:10-12,16).

Narrator 2 Чўлда ваъда қилинган юртга кетаётган Исроилликларни кўз олдингизга келтиринг. Улар Миср диёрида қулликда ҳолдан тойган эдилар. Худованд уларни инояти ва марҳамати билан қутқарди ва уларга бир ажойиб ерни беришга ваъда берди. Йўл-йўлакай ҳам Ўз халқини ташлаб қўймади. Саҳийлик билан уларнинг муҳтожликларини қондирди. Сув керак бўлганида сув, озиқ-овқат керак бўлганида мўл-кўл озиқ овқат берди. Дам олиш керак бўлганида эса, ота фарзандини қуёш нуридан пана қилгандек, булут устуни ичида уларни соя қилиб турди. Шундай меҳрибон, саҳоватли ва марҳаматли Худованд бошқа борми? Худованднинг мана шундай эканини билган ва ҳис қилган Довуд пайғамбар шундай деган эди: «Осмонда кимим бор Сендан бўлак? Ерда ҳам Сендан ўзгасини истамайман» (Заб 72:25).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top