3:29

Ëшуанинг насиҳатлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сизни билмадим-у, аммо мен Муқаддас Каломдан Ëшуа ҳақида ўқисам, доимо уни ёш ва Мусонинг олдида юрганини тасаввур қиламан. Аммо ҳаммада бўлганидек, у ҳам вақтида ёш бўлган, улғайган ва кексайиб вафот этган. Негадир Ëшуанинг ёшлигидаги ҳолати онгимда муҳрланиб қолган. Балки у Мусо пайғамбарнинг садоқатли ёрдамчиси, жуда ҳам итоатли шогирди бўлгани учундир?! Худованд Мусога ёрдамчи бўлиш, ундан кейин халқни ваъда қилинган ерга олиб кириш учун Ëшуани танлаган эди. Калом шундай дейди: «Эгамиз Ўзинигн қули Мусо вафотидан кейин Мусонинг ёрдамчиси Ëшуага шундай деди: — Менинг қулим Мусо вафот этди. Энди ҳаммангиз – Иордан дарёсидан ўтишга тайёрланинглар.»

Narrator 2 Мусо вафотидан кейин халқни бошқариб бориш учун Ëшуани танлар экан, биринчи учрашувданоқ, Худованд халққа Ëшуа орқали гапирди. Ëшуа ҳали ёш, тажрибасиз эди. Шундай бўлса ҳам Худованд уни руҳлантирди: «Эй, Ëшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас келолмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени асло тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Дадил ва ботир бўл, Исроил халқининг ота-боболарига, сизларга мана шу юртни бераман, деб ваъда қилганман, улар бу ерларни олиб, эга бўлишига сен бош бўласан» (Ëш 1:6). Худованднинг оддий инсонга шунда ваъда бериши жуда ҳам катта ҳаяжонли ҳолат. Худованднинг шундай ваъдасига эга бўлишни қайси имонли истамайди дейсиз? Бироқ шуни ҳам назардан қочирмаслик керак-ки, Худованд Ëшуага жуда ҳам катта ва шарафли ишни топшираяпти.

Narrator 1 Исроил халқини Иордан дарёсидан олиб ўтиб, ваъда қилинган юртни халққа адолат билан тақсимлаш. У юртга кириб боргач, юрт одамлари ерларини осонликча бериб қўймаган. Улар Ëшуа бошчилигида жанг қилиб ерларни қўлга киритиши керак эди. Шундай масъулиятли ва оғир ишни Ëшуа Худованднинг ёрдамисиз қила олмасди. Худованд унга ваъда берар экан, шундай огоҳлантирди: «Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаргин. Борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма. Амр қиламан, дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен Эганг Худо, сен билан бирга бўламан» (Ëш 1:8). Худованд масъулиятли ишни унга бераётиб қандай амр қилган бўлса, Ëшуа ҳам куни битиб, бу дунёни тарк этаётганида Исроил халқига шундай насиҳат қилди.

Narrator 2 Менинг ёшим ҳам ўтди, анча қариб қолдим. Эгангиз Худо сизлар учун атрофингиздаги халқларни нима қилганини кўрдингиз. Эгангиз Худонинг Ўзи сизлар учун жанг қилди. … Эгангиз ваъда қилганидай, сизлар уларнинг ерларини эгаллайсизлар. Мусонинг Таврот китобида ёзилган барча қонунлардан четга чиқманглар. Уларни битта қолдирмай бажаринглар. Аммо шу пайтгача қилиб келганингиздек, Эгангиз Худога содиқ қолинглар. Мен ҳам бир бандаман, умрим охирлаб бораяпти. Эгангиз Худо сизларга яхши ваъдалар берган эди. Шу ваъдаларнинг ҳаммаси рўёбга чиқди. Агар Эгамизга итоат қилмасангиз, Усизларни огоҳлантириб айтган кулфатларни бошингизга солади» (Ëш 23:14). Қадрдоним, Худованд айтган амрлар ҳақида фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top