3:22

Ота билан бадантарбия

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум оталар. Оилада отанинг ўрни беқиёс эканини жуда яхши биласиз. Сизнинг фарзандингиз у ўғил бўладими, қизми, сизнинг меҳрингизга, эътиборингизга ва ўрнагингизга муҳтож бўлади. Сиз ҳар куни тонгда бадантарбия қиласизми? Шундай қилсангиз жуда яхши иш қилаяпсиз. Фақат сизга кичик бир маслаҳат бермоқчимиз. Тонгда бадантарбияни фарзандингиз билан бирга қилинг. Бу сизга кўп томондан ёрдам беради. Биринчидан фарзандингиз билан бирга вақт ўтказасиз, иккинчидан сиз ҳам фарзандингиз ҳам соғлом бўласизлар. Учинчидан эса, бадантарбия жараёнида фарзандингиз сиз билан бўлган мулоқотга муҳтожлигини тўлдиради.
Эрталабки оддийгина бадантарбия ҳам соғлиқни, ҳам оилани мустаҳкамлайди. Бу фикрга амин бўлиш қийин эмас. Бунинг учун эрталаб қизингиз ёки ўғлингиз иблан биргаликда машқларни бажариш кифоя.

Narrator 2 Бунинг учун барвақт туриш кераклигини биласиз. Асосийси, фарзандингизнинг эрталаблари гимнастика машқларини бажаришга истаги бўлсин. Бунда айёрлик усулларини қўлламасликнинг иложи йўқ. Ахир, «Бадантарбия машқларини бажаришга уйғон» десангиз, болакайнинг ширин уйқудан тезда уйғониб туриши иккиланарли ҳолдир. Яхшиси, унга биргаликда ўйнашни таклиф қилинг ёки сизга бадантарбия қилиш учун ҳам шерик кераклигини айтинг. Фарзандингиз шу заҳотиёқ ўрнидан сакраб туради. Мусобақа ҳам ажойиб ғоя. Шартлар турлича бўлиши мумкин: ким бир оёқда кўп тура олади, ким кўп эгилиб туради ёки кўп ўтириб туради… Ëш болалар бу каби ғояларни жуда тез илиб оладилар ва хурсандчилик билан шуғулланишади.

Narrator 1 Болангизни ўнг кафтингизга ўтказинг. Кейин билакларингизни эгинг ва текисланг. Фарзандингизни чап кафтингизга ўтказиб, ушбу машқни бажаринг. Бу билакларингизга куч бериб, чиниқтиради. Эҳтиёт шарт – бу машқни бажараётганингизда болакайни албатта қорни ёки тиззасидан ушлаб туринг. Иккинчи машғимиз – чўзилиш. Бунинг учун гиламчага ўтиринг ва ўнг оёғингизни ўнг тарафга чўзиб, чап оёғингизни орқага қайрилтиринг. Қўлингизни ўнг оёғингиз томон тортинг. Бу пайтда фарзандингизга ўз машқ вариантини бажаришига имкон беринг. Кейинги машғимизнинг номи узук ва бурчак деб номланади. Эгилувчанликни ошириш учун болажонингиз «узук» деб номланган машқни бажарсин, сиз эса қорин мускулларини текислаш учун «бурчак» машқини бажаринг.

Narrator 2 Бунда болакай қорни билан ётиб, қўлини гиламчага таяган ҳолда орқага эгилиб, оёқлари ва бошини бирлаштирсин. Машқларни бажариш жараёнида фарзандингиз зерикиб қолмаслиги учун, уни руҳлантириб туринг. Мақтанг, ўзингизни худди унинг ёрдамига муҳтождек тутинг. Шунда у завқ-шавқ билан машқларни бажаради ва сизга керакли ёрдамни беради. Масалан, қўлларингиз билан ерга таянган ҳолда тиззаларингизда туринг. Кичкинтойингизни эса елкангизга ўтқазинг. Чап оёғингизни тепага енгил кўтаринг, болангиз эса оёғингизни бор кучи билан ўзига томон этилтирсин. Ушбу машқни ўнг оёқда ҳам бажариш лозим. Бу каби машқлардан сўнг ҳар иккингиз ҳам тетик ва яхши кайфиятда юрасиз. Энг муҳими, фарзандингиз ота меҳри ва эътиборига эга бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top