3:18

Ажрашувдан кейин…

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оила аталмиш қўмғонда нималар қайнамайди дейсиз? Шунга қарамай, ҳар бир аёл ва эркак оиласини тинч бўлишига астойдил ҳаракат қилиши керак. Ҳаётда икки бутунлай бир-бирига ўхшамайдиган инсон турмуш қурар экан, келажакда уларнинг жанжал қилмаслигига ҳеч ҳам кафолат йўқ. Жанжалсиз, бир-бирига эътирози бўлмаган оиланинг ўзи йўқ. Бундай оила рисоладагидек оила бўлмасди. Инсон табиати ўзи шунақа: у бирор бир ишда албатта ўзини эмас, ёнидагини айблайди. Одам Ато билан Момо Ҳавонинг гуноҳ қилганларини эслайсизми? Худованди Карим, одам Атонинг олдига келиб: «Нега бундай қилдинг? Нега Мен сенга «Ема» деб буюрган дарахтнинг мевасидан единг?» деганида, одам Ато қандай жавоб берганини биласизми? Ҳатто тасаввурингизга ҳам сиғдира олмайдиз?

Narrator 2 У шундай деди: «Сен менга берган аёл, ўша мевадан берди ва мен ҳам едим». Кўряпсизми, одам Ато нима қилган? У ўзининг қилган гуноҳида биринчи бўлиб, Худонинг ўзини айблади. «Сен менга берган аёл». Иккинчи бўлиб эса момо Ҳавони айблади: «…аёл менга ўша мевадан берди». Кейин эса ўзини энг кам айбдордек тутди: «кейин мен ҳам едим». Бу билан «Мен нима ҳам қила олардим, охири едим-да», деган маънони уқиш мумкин. Оилада ҳам шундай бўлади. Эр-хотин ўзидан ўтган айбни кўрмайди. Бўлаётган можароларда фақат эр аёлини аёл эса эрини айблайди. Айбдорларни излашдан олдин эр ҳам хотин ҳам энг аввало ўзига разм солиши керак. Хато фақатгина бир инсондан ўтади, деган фикр нотўғри, ўзингиздан ўтгани сизга сезилмайди.

Narrator 1 Айбни англаш, уни тўғрилашни ўрганиш эрга ҳам хотинга ҳам келажакда уларни такрорламасликка ўргатади. Бир нарса аниқ: ажрашиш билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди? Ажрашган эр-хотинларнинг деярли 90 фоизи кейинчалик: «арзимаган сабаб билан ажрашибман», деб ўйлайди. Келинг, бунга мисоллар келтирамиз. Бир эркак шундай дейди: «Биринчи хотиним билан муомаласи қўпол, эътиборсиз дея ажрашгандим. Ўшанда уч ёшли қизим ҳам кўзимга кўринмаганди. Ëмонни кўрмагунча яхшининг қадрига етмас экансан. Иккинчи хотинимни нима деб таърифлашни билмайман.» Аёл эса шундай дейди: «Ҳозирги ақлим бир йил аввал бўлганида… эрим билан ажрашмасдим. Фарзандим учун ҳаммасига чидашим керак эди. »

Narrator 2 Оиланинг оила бўлиб кетишида қайнонанинг ҳам роли катта. Қайноналар мумкин қадар ёш келинни тушуниши, унга билмаганларини меҳр билан ўргатиши керак. Статистик маълумотларга кўра, ажрашган жуфтликлар аксарият ҳолларда қайтадан оила қуришга ҳаракат қилишади. Бунга имконияти бўлмаган эркаклар ўзини овутиш учун ичкиликка ружу қўяр, аёллар эса сурункали тушкунлик, йиғини одатга айлантирар экан. Ажрашувдан кейинги ҳаёт, ундан олдинги ҳаётдан ҳам яхши бўлади, деб ким кафолат бера олади?! Шунинг учун ажрашишдан олдин, оилангизни сақлаб қолишга ҳар томондан ҳаракат қилинг. Оиланинг шу аҳволга келиб қолишида ўзингизнинг ҳам айбингиз борлигини тан олиб, турмуш ўртоғингизга ён беринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top