Narrator 1 Ассалому алайкум. Иброҳим пайғамбарнинг Садўм ва Ғамўра учун ёлворгани эсингиздами? Худованд дўсти Иброҳимни бу шаҳарлар устига тушадиган хавфдан боҳабар қилди. У ерда эса Иброҳимнинг жияни Лут оиласи билан яшарди. У жияни учун Худованд билан савдолашди. У дадиллик билан Худо олдида туриб, фикрини баён қила олди. Бунга фақат унинг Худовандга бўлган кучли имони сабаб бўлди. Иброҳим қандай иш тутган бўлса, бугун биз ҳам Худованд ҳузурига яқинларимиз учун дадиллик билан кира оламиз. Шундай қилишимиз учун Худованд бизни яқинларимиз бошига тушиши мумкин бўлган хавфдан огоҳ этади. Бундай ҳолатларни биз жуда кўп бошимиздан кечирганмиз. Бир воқеа ҳеч ҳам ёдимиздан чиқмайди.
Narrator 2 Ўшанда бизнинг учта ўғлимиз ҳам университетда ўқирди. Бир куни улар ўқишларига боғлиқ бўлган бир лойиҳани амалга ошириш учун ғарбга Рокки тоғ тизмаси томонга боришга қарор қилишди. Қиш эди. Улар йўлга чиқишларидан олдин, менинг рафиқам юрагида жуда ҳам ғашлик ва нотинчликни ҳис қилди. У ўғилларимизни машинада бормасликка кўндиришга ҳаракат қилди. Бола эканда, уларнинг уччови ҳам кулиб, «Она бизларнинг қай биримиз ўлмай қолишимизни истайсиз?», — дейишди. У болаларимизни айнан улар бормоқчи бўлган машинада бормасликка, саёҳатларини бошқа кунга қолдиришга кўндирмоқчи бўлди. Аммо болалар онасига ишонмай кетишди. Бир неча кундан кейин, Якшанба куни пешиндан кейин, рафиқам яна юрагида нотинчлик ва ғақликни сезди.
Narrator 1 Бу ғашлик билан бирга кучли ибодат қилиш истаги ҳам уйғонган. Мен дам олаётган эдим. У мени уйғотиб, тезда болаларимиз учун ибодат қилмасак бўлмаслигини айтди. Биз астойдил, Худованднинг марҳаматига ишониб, болаларимиз учун илтижо қилдик. То юрагимизда Худованднинг ҳотиржамлигини ҳис этмагунимизча ибодат қилишда давом этдик. Ўша куни кечқурун ўғилларимиз қайтиб келишди. Келишлари билан уччаласи ҳам бараварига ҳаяжон билан: «Йўлда нима бўлганини биласизми?» — дейишди машинадан тушишга улгурмай. Уларнинг айтишича, ишларини тугатиб, тоғ йўли билан уйга қайтишаётганида музга урилишган. Машина айланиб кетиб, бошқарувини йўқотган. Бошқа томондан эса катта юк машинаси келаётган бўлган. Тўсатдан, худди ғойибдан бир қўл келиб, машинани ўнглаб қўйгандай, машина яна ўз йўлига тушиб олган.
Narrator 2 Рафиқам, бу ҳолат соат неччида бўлганини сўради. Маълум бўлдики, Худованд рафиқамнинг юрагига ғашлик солиб, фарзандларимиз учун ибодат қилишга чақирган пайтда шу ҳолат содир бўлган. Биз ҳам уйда нима бўлганини, Худованд бизни нимадан огоҳ этганини ўғилларимизга айтиб бердик. Кейин эса ҳаммамиз Худованд олдида тиз чўкиб, Унинг меҳрибонлиги, муҳаббати ва буюклиги учун раҳмат айтиб, шукрона келтирдик. Кўрдингизми, Худованд билан яқин муносабатда бўлганимиз, Ундан ҳеч қачон узоқлашмаганимиз, имкон қадар Унинг йўлида итоат билан юрганимиз учун Худованд бизни бу хафвдан огоҳ этди. Унинг огоҳлантиришини эшита олдик. Агар Худованддан узоқда бўлганимизда Унинг огоҳлантиришини эшитмаган ва сезмаган бўлардик.