3:19

Ҳақиқий Маъбад

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Сиз маъбад деганда нимани тушунасиз? Табиийки, Худовандга сиғинадиган бинони. Бироқ Исо Масиҳ ҳақида яхшилаб ўқисангиз, Худованд ҳақиқий маъбад деганда кимни назарда тутишини билиб оласиз. муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Азалда Каломуллоҳ бор эди. Каломуллоҳ Худо наздида эди. Каломуллоҳ – Худо эди. Азалданоқ У Худода эди. Борлиқ у орқали бор бўлган. Усиз ҳеч нарса бор бўлган эамс. Неки бор бўлан бўлса, у орқали бор бўлган. Унда ҳаёт бор эди. Ҳаёт башариятнинг нури эди. Нур зулматда порлайди, зулмат эса нурни қоплай олмади. Каломуллоҳ дунёда бор эди, дунё У орқали бор бўлган эди. Бироқ дунё Уни танимади. Ўзиникиларнинг ёнига келди У, лекин Ўзиникилар Уни қабул қилмади».

Narrator 2 Калом шундай дейди. «Каломуллоҳ инсон қиёфасига кирди, У иноят ва ҳақиқатга тўла биз аро маскан қилди. Биз Унинг улуғворлигини – Отанинг Ягонасига ҳос улуғворликни кўрдик». Калом тана қиёфасини олди ва инсонлар орасида яшади. Грекча яшади сўзи «скеноо» — маъбад бўлди, деган маънони англатади. Худованд шундай деган эди: «Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исоил халқи орасида истиқомат қилайин». Ўша чўлда қурилган Муқаддас Чодирнинг қандай вазифаси бор эди, ёдингиздами? У жой Худованднинг Ўз халқи орасида маскан қилиш жойи эди Худованд ўша чодир ичида туриб, Ўз халқи орасида бўла оларди. Ўша Муқаддас Чодир ҳақиқий Маъбаднинг сояси эди ҳолос. Жуда узоқ кутилган ва бир неча марталаб башорат қилинган Масиҳ дунёга келганида, самодаги фаришталар: «Ҳамдлар бўлсин», дея олқишлашди.

Narrator 1 Бу Маъбад ҳали дунё барпо бўлмасидан олдин режалаштирилганди. Каломда шундай ёзилган: «Шунинг учун Масиҳ дунёга келиб, Худога шундай деган эди: «Қурбону бағишловни Сен хоҳламадинг, Аммо Мен учун бир бадан ҳозирладинг. Гуноҳ учун ёқиладиган қурбонлардан, ҳайр-эҳсонлардан рози бўлмадинг. Ўшанда Мен дедим: Ўроғлиқ битикда Мен ҳақимда битилган, хоҳишингни адо этмоқ-чун келдим, эй Худойим» (Ибр 10:5-7). Исо Масиҳ Худованд ҳозирлаган баданда 33 йил яшаб, оддий инсон нималарни ҳис қилишини билиб олди. Бола бўлиб, бошқа болалардай йиқилди, тиззасини шилиб олди. Катта бўлиб, дўстлари билан хурсанд бўлди. Болға билан қўлини уриб олганида оғриқни ҳис қилди. У ҳолдан тойиш нималигини билди. У аччиқланиш қандай бўлишини бошидан кечирди. Оддий одамлар каби жаҳли чиқди. Васвасага тоқат қилди.

Narrator 2 У оддий инсон ҳаёти давомида бошидан кечирадиган ҳар қандай қийинчиликни, ташвишни бошидан кечирди. Уни кичиклигидан акалари масҳара қилди, катта бўлганида, ётадиган жой топилмади, ҳатто бир чақасиз қолди. Уни ҳукм қилиш учун олийруҳоний олдига олиб келишди, масхаралашди, юзига тупуришди, камситишди. Уни оддий гуноҳкорлар калтаклади ва азоблади. У шу пайтгача, инсонлар билан бирга ёнма-ён яшади. Уларнинг кўзларига қараб мулоқот қилди. У ҳақиқий маъбад бўлди. Инсонлар орасида яшайдиган, васвасага солиниш, очлик, оғриқ, ташлаб кетилиш қандай бўлишини, биладиган ҳақиқий маъбад бўлди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top