MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Худованд Исроил халқига жуда яқин бўлган. Ҳакамлар Худо томонидан тайин этилган, халқни бошқарадиган, уларнинг муаммоларига жавоб топадиган кишилар бўлган бўлса ҳам, оддий сиз билан бизга ўхшаган инсонлар бўлишган. Улар ҳам камчиликлардан ҳоли бўлмаган. Гуноҳ қилган, Худовандни биз ўйлаганчалик яхши билмаган. Масалан, Худо билан жуда яқин бўлган Мусони олайлик. Мусо ҳам Худовандни яхши билмагани учун гуноҳ қилди. Балки яхши билмагани учун эмас, ўз ишидан ҳаддан ташқари фаҳрланиб кетгани учун шундай хатога йўл қўйгандир. У халқнинг кўзидаги одам эди. Худо билан яқин бўлгани учун ҳам бошқаларга сабоқ бўлсин учун Худованд унинг гуноҳини жазосиз қолдирмади. Аслида Худованд адолатли, У ҳеч қандай гуноҳни жазосиз қолдирмайди.

Narrator 2 Бироқ бугун гуноҳ ва унинг жазоси ҳақида эмас, ўйламай гапириш ва Худовандни етарлича билмаслик қандай бўлишини Йифтоҳ мисолида билиб оламиз. Йифтоҳ аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, довюрак ва кучли жангчи эди. У яхши саркарда ва сиёсатчи ҳам бўлган. Худованднинг Исроил халқига қилган ишларини жуда яхши билганидан, Худовандга дили яқин инсон бўлган дейишимиз мумкин. Аммо ўшанда Оммон халқи билан жанг қилишда, Худованд бу ишни унга топшираётганини ҳис қилмаган. Бу ишни оқсоқоллар туфайли олдим деб ўйлаб, дунёвий фикрлаб, Худовандга ваъда берди. «Сўнг қасам ичиб Эгамизга деди: — Агар жангда Оммон халқини енгишимга ёрдам берсанг, уйимга эсон-омон қайтиб борганимдан сўнг мени қаршилаб чиққан биринчи тирик жонни Сенга қурбонлик қилиб куйдираман» (Ҳак 11:30).

Narrator 1 Агар ўша пайтда Худованднинг холатини кўришимиз мумкин бўлганида эди.Унинг қанчалик афсус билан бош чайқаганини кўрган бўлармидик! Чиндан ҳам Худованд биздан бирор нима қурбонлик қилишимизни истамайди. У биздан қалбимизни Унга бериб, Унга итоат қилишимизни истайди. Йифтоҳнинг катта ҳатоси Худовандни яхши билмаганида эди. У бу ишни Худованд унга бераётганини, Худованднинг ўзи Исроил халқи тарафида туриб жанг қилишини билганида бундай қасам ичмаган бўларди. Ғалаба қилиш учун ўйламай ичилган қасам жуда ёмон оқибатларга олиб келди. Жангдан қайтиб келганида биринчи бўлиб, қаршилаб чиққан Йифтоҳнинг қизи эди. У берган ваъдасига кўра қизини Худованд учун қурбон қилиши керак эди.

Narrator 2 Сизнингча Худованд инсонни Унга қурбон қилишларини истайдими? Асло йўқ. Бу унинг учун жирканчли. Бироқ Худованд шундай бўлишига йўл қўйиб берди. Бу нарса унга катта сабоқ бўлди. У қиз унинг ягона фарзанди эди. Шунинг учун ҳам ҳар бир киши гапираётган гапини ўйлаб, мулоҳаза қилиб гапириши керак. Ҳеч қачон ўйламасдан қасам ичмаслик кераклигини Йифтоҳ бир умрга билиб олди. Аммо Исо Масиҳ бизга ҳеч қандай қасам ичмасликни буюрган. «На осмон ҳаққи, на ер ҳаққи қасам ичманг. Айтадиган сўзингиз ёки «Ҳа», ёки «Йўқ» бўлсин» , деган эди. Бугунги суҳбатдан кўриниб турибдики, Худовандни яхши билиб борганимиз сари, Худованд биздан нималарни кутиши ва қандай яшашимизни исташини билиб оламиз. Сиз ҳам www.najot.com сайтимизга кириб кўринг, у ердан жуда маълумотларни билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top