3:21

Эфрайим қабиласи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Исроил қабиласининг бир бўлаги бўлган Эфрайим қабиласининг қилган ҳатоси ҳақида суҳбатлашамиз. Эфрайим қабиласи Ëқуб ўғли Юсуфнинг иккинчи ўғлидан келиб чиққан қабила бўлган. Оммон ҳалқи Исроилга ҳужум қилганида, Йифтоҳ исмли саркарда Оммонни Худованднинг кучи билан енгган эди. Оммонни енгишда Эфрайим ҳалқи иштирок этмагани уларнинг нафсониятига теккан. Маълум бўлишича, Эфраим ҳалқи ҳам ўзларини, душманни енгишда етарлича кучлимиз деб ҳисоблашган. Албатта шундай бўлиши мумкин, аммо жангда иштирок этмагани учун кимгадир таҳдид қилиш ақлли одамларнинг иши эмас. Муқаддас Каломда Эфрайим қабиласининг Йифтоҳ олдига келиб дўқ қилгани ҳақида ёзилган. Суҳбатимизни охиригача тингласангиз, оқибатда нималар бўлганини билиб оласиз.

Narrator 2 «Эфрайим қабиласи лашкарини тўплаб, Иордан дарёсининг нариги қирғоғидаги Зофунга ўтиб Йифтоҳга дўқ қилди: — Нега сен Оммон халқига қарши жанг қилганингда бизни ҳам чақирмадинг? Шу қилганинг учун биз сени уйингга қўшиб ёндириб юборамиз! – Мен сиззларни ёрдамга чақирган эдим-ку, — деди Йифтоҳ. – Ўшанда, бизга жабр-зулм ўтказган Оммон халқи билан қаттиқ жанжаллашиб қолганимда, ўзингиз менга ёрдам бермадингиз-ку! Сизлар менга ёрдам бермаслигингизни била туриб, жонимни хатар остига қўйдим-да, Оммон халқининг устига бостириб бордим». Бу жуда ҳам инсонга ҳос қусурлардан. Бири «бу менинг ишим эмас, ўзи ҳалқилсин», деб аралашмайди. Иккинчиси эса «аввалги сафар менга ёрдам беришни истамаганди, бошимни эгиб ундан ёрдам сўрамайман» дейди. Бугун ҳам инсон табиати ўзгармаганини кўрамиз.

Narrator 1 Йифтоҳ сўзини давом эттирди: «Эгамиз эса уларни менинг қўлимга берди. Нима учун энди сизлар келиб менга қарши уруш қилмоқчисизлар? Эфрайим қабиласидан бўлганлар Гилад авлодини ҳақоратлаб: «Гиладликлар ким бўлибди?! Улар бор-йўғи Эфрайим қочоқлари-ку, улар ҳатто Эфрайим ва Манаше ерларида яшаб юришибди», деб айтган эдилар. Шунинг учун Йифтоҳ Гилад авлодидан бўлган барча эркакларни йиғиб, Эфрайим қабиласи билан жанг қилди. Эфрайим қабиласи жангда мағлуб бўлди.» (Ҳак 12:1-4). Шу билан ўртадаги келишмовчиликни ҳал қилиш мумкин эди. Аммо Гиладликлар жангда омон қолган аскарларни тутиш учун Иордан дарёсининг кечув жойларига туриб олиб, дарёдан ўтиб кетмоқчи бўлганларга «Шибболет» деган сўзни айттиришарди.

Narrator 2 Шибболет сўзини айта олганлар дарёдан ўтарди. Айта олмаганлар эса ўлдириларди. Сабаби Эфрайим қабиласидагилар «шибболет» сўзини яхши талаффуз қила олмасди. Улар «шибболет»ни «сибболет» дейишарди. Ана шундан Гиладликлар Эфрайим қабиласидан қолган жангчиларни билиб олиб, ўша жойнинг ўзидаёқ ўлдиришарди. Эфрайим қабиласининг биргина нотўғри иши учун ўша жангда бу қабиладан қирқ икки минг одам ҳалок бўлди. Муқаддас Каломни ўқир экансиз, унда ёзилган кишилар ҳаёти, қилган ишларини кўриб, Худованд ҳақида яхшироқ билиб оласиз. Ақлли одам боши деворга урилишии кутиб ўтирмайди. У хатоларни бировларнинг ҳаётидан кўриб ўрганиб олади. Ушбу хатоларни ўз ҳаётида такрорлаши шарт эмас. www.najot.com сайтимиз сизга ўрганиш ва хато қилмаслик имконини беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top