3:15

Эркаклар нима ейишлари керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Ҳар бир инсон соғлом бўлиши учун, унга нималар зарур ва нималар ортиқча эканлигини англаши керак. Аёллар 30 ёшдан ошгандан сўнг, семиришга мойил бўлгани сабаб, кўпинча улар мевалар, сабзавотлар ва кам калорияли нарсалар ейишни маъқул кўрадилар. Ўз саломатлигини ўйлаган эркаклар ҳам бу борада етарлича маълумотга эга бўлишлари керак. 40 ёшдан ошган эркаклар кам ҳаракатлик, оғир ва ёғли овқатлар истеъмоли, кундалик ҳаётдаги стресслар уларнинг кайфиятига салбий таъсир этиши шубҳасиз. Хўш, эркаклар қандай овқатланишлари керак? Айнан қайси маҳсулотлар қувватни оширади, кайфиятни кўтаради? Эркаклар аёллардан кўп жиҳатдан фарқ қилади. Бирига тўғри келадиган овқат бошқасини қийнаб қўйиши мумкин.

Narrator 2 Масалан, аёлларни кўкрак бези саратонидан сақловчи, доимо хуш кайфиятни ушлаб турувчи маҳсулотлар, эркакларнинг мушак массасини асрашга ва простота касалликларидан ҳимоялашга ёрдам бермайди. Бугунги кунда эркаклар истеъмол қилаётган кўп маҳсулотлар юқоридаги муаммоларни ҳал этмай, аксинча уларни чуқурлаштиради, холос.Улар юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи , 35 ёшдан ошганлар учун хавф туғдирувчи простата касаллигини келтириб чиқармайдиган овқатларга эътиборларини қартиши керак. Шифокорларнинг айтишича, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчимаҳсулотлар жинсий қувват ошишига ҳам кўмаклашади, қон айланишини яхшилайди, саратон ва бошқа жиддий касалликлардан асрайди.

Narrator 1 Албатта, озиқ-овқат маҳсулотлари бу борада якка ҳолда ёрдам беролмайди. Бунинг учун доимий жисмоний фаоллик, чекиш, спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиш зарур. Барчага маълумки, денгиз маҳсулотлари йодга бой. Улар антидепрессантлар, яъни стресснинг олдини олувчи ҳамда ҳаётий қувватни оширувчи, соғлиқни яхшиловчи воситалар сирасига киради. Энг асосийси, денгиз маҳсулотлари руҳга бой. Мазкур элемент ҳужайраларнинг қайта тикланишида фаол иштирок этади. Рух простата саратонининг ривожланишига йўл қўймайди, иммунитетни мустаҳкалайди, турли шамоллашларнинг олдини олади, яраларнинг тез битишига, тери ва соч таркибининг яхшиланишига олиб келади. Денгиз маҳсулотларидан ташқари рух олма, анжир, апелсин, лимон, маъданли сув, яшил сабзавотлар таркибида мавжуд.

Narrator 2 Уларнинг 1 килограммида 0,25 миллигрммгача мазкур элемент бор. Қора нон таркибида 2 дан 8 миллиграммгача, тухумда 8 дан 20 миллиграммгача рух мужассам. Организмда цинк миқдори ҳеч қачон ошиб кетмайди,фақат тиббий воситалар ёрдамида ошиғи билан киритилган тақдирдагина турли ошқозон-ичак касалликларини келтириб чиқаради. Эркакларнинг бир сутка қабул қиладиган рух миқдори 11-15 миллиграммдан ошмаслиги ва у, албатта табиий йўл, яъни овқатланиш орқали организмга тушиши керак. Шундагина у тўқималарда зарур бирикмаларни ҳосил қилиб, тўғри сўрилади. Тинглаганингиздек, эркак ўз саломатлигини асраши учун нафақат таомланиш балки, фаол ҳаёт тарзини олиб бориши ва зарарли одатлардан воз кечиши керак бўлади. Шу ва шунга ўхшаш қизиқарли маълумотларни фақат бизнинг www.najot.com сайтимиздан топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top