3:17

Бунга вақт керак

MP3

Narrator 1 «Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман» (Фил 1:6)

Ассалому алайкум қадрдонлар. Бирор бир мева шаклга кириб, пишиб етилишига вақт керак бўлганидай, бизнинг Худованд йўлида ўсишимизга ҳам анча вақт керак бўлади. Мукаммалликка етишиш йўлида, ҳеч қандай қисқа йўллар бўлмайди. Масиҳга ўхшаш сифатлар шаклланиши учун вақт керак. бугунги кунда, деҳқонлар, тадбиркорлар, бирор бир мева ёки сабзавотдан тезроқ фойда қилиш учун, уларни вақтидан олдин узиб олиб, керакли жойга юборишади. Етиб боргунча, узилган мева ёки сабзавот иссиқ контейнерларда ўз рангига кириб қолади. Ë бўлмаса, пишиб етилмaсидан олдин, қандайдир бир газ пуркашади. Бу газ ҳосилнинг тезроқ ўз рангига киришига сабаб бўлади.

Narrator 2 Бундай ҳосилни ейиш мумкин, бироқ у ўз вақтида пишиб етилган ҳосилдай, мазали ва ширин бўлмайди. Биз тезроқ ўсиш ҳақида бош қотираётган пайтимизда, Худованд бизни қандай кучлироқ қилиб ўстириш ҳақида ўйлаётган бўлади. Худованд бизнинг ҳаётимизни бошидан охиригача кўради, шунинг учун ҳам шошилмайди. У бизнинг ҳаётимизга кириб келгандан сўнг, аста-секин бизни ўзига ўхшаш қилиб шакллантира бошлайди. Масиҳга ўхшаш бўлиш бу бизнинг манзилимиз. Лекин бу жараён бутун умримизни ўз ичига олиши мумкин. Худованд ҳар куни оз-оздан Унга ўхшаш бўлиб боришимизни истайди. Биз ҳамма нарсанинг тезроқ бўлишини истаймиз, Худованд эса, бизнинг кучли ва ишончли, собит бўлишимизни истайди.

Narrator 1 Гарчи Худованд бизни бир зумда ўзгартириб қўйишга қодир бўлса ҳам, У бизни секин ўстиришга қарор қилган. Нега ўсиш шунча узоқ вақтни талаб қилади? Бунга сабаблар бор. Биринчидан бизлар жуда секин ўрганамиз. Кўпинча бир нарсани қайта-қайта ўрганишимизга тўғри келади. Бир хил муаммолар такрор ва такрор келганида: «Янами, бу дарсни ўрганиб бўлдим-ку», деймиз. Бироқ Худованд бизни ўзимиздан ҳам яхши билади. Бизда ўзгартирадиган нарсалар кўп. Буларни ўзгартириш учун эса йиллар керак бўлади. Биз ўзимиз ҳақимиздаги нарсаларни тан олишдан қўрқамиз. Кимдир бизнинг ҳақиқий ўзлигимизни билиб қолишидан қўрқамиз. Шунинг учун ҳам ички камчиликларимизни ичимизга кўмиб, ўзимизни алдаймиз. Худованд уларни юқорига олиб чиқиб, тузатиши учун, бир хил муаммоларни қайта-қайта бошимизга келтиради.

Narrator 2 Ўсиш кўпинча оғриқли ва қўрқинчли. Ўзгармасдан ўсишнинг иложи йўқ. Ўсиш ўзгартириш талаб этади. Йўқотишлар эса оғриқсиз бўлмайди. Ҳар бир ўзгариш қндайдир йўқотиш ҳисобига бўлади. Биз мана шундай йўқотишлардан қўрқамиз. Бизга аввалги яшаб ўрганган ҳолатимиз кўпроқ ёқади. Кейин эса одатларни шакллантиришга ҳам вақт керак. Сиздаги характер одатларингизнинг жамланмасидир. Агар сизда меҳрибонлик одати бўлмаса ўзингизни меҳрибонман деб айтолмайсиз. Масиҳнинг сифатларини шакллантириш учун, ўзимизда унинг одатларини шакллантиришимиз керак. Муқаддас Калом бизга шундай дейди: «Ҳамма бу ишлар билан шуғуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top