Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳар биримиз тибетликлар ва тибет тоғларида яшовчи Ламалар ҳақида эшитганмиз. Уларнинг ҳаёт тарзи бизникидан бутунлай фарқ қилади. Келинг бугун биргаликда улар қандай таомлар истеъмол қилиши, ҳаёт ҳақида қандай фикрда эканликларидан бохабар бўламиз. Айтишларича, Ламалар бир неча соат жисмоний меҳнат қилганидагина, битта тухум ейди. Бироқ бир ўтиришда бир донадан ортиғини емайди. Улар тухумни юмшоққина қилиб қайнатишади. Лекин вақти-вақти билан – ўртача айтганда кунда бир бор – ҳар бир лама битта тухум сариғини хомлайин ютади. Бунда тухум оқини қайнатиб, майдалаб, товуқларга беришади. Ламаларнинг фикрича тухум оқи инсон танасида фақат мушаклар озиқланишига муҳтожлигидагина ҳазм бўлар экан.
Narrator 2 Тухум сариғи таркибида танага доимий равишда кириб туриши керак бўлган бағоят муҳим маҳсулот бор экан. Ламалар овқатланиш жараёнига жуда катта аҳамият беришади. Улар дастурхон атрофида гаплашиш ва таомни шошиб ейишга йўл қўйишмайди. Таом еяётганда доимо диққатни жамлаб индамай ўтиришади. Таомнинг яхшилаб чайналиши унинг ҳазм этилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисобланади. Шу боис улар: «Қуюқ таомни – ич, суюғини – чайнаб е», деган тамойилга амал қилишади. Ламалар ичимлик сифатида фақат тоза сувни тан олишади. Сувни оз-оздан секин қултумлаб ичишади. Бошқа ҳар қандай суюқлик, ҳатто кўк чой ва айниқса сут ҳам – бу ичимлик эмас, балки чайнаб ейиладиган таомдир.
Narrator 1 Биз тез-тез ва деярли ҳар куни ичадиган чой ва қаҳва ҳақида Ламалар биздан кўра бошқача фикрда. Уларнинг фикрича, ҳар бир одам уларни вужудининг талабига кўра истеъмол қилиш ёки қилмасликни ўзи ҳал этиши зарур. Мабодо, уларнинг таъсири у қадар хуш ёқмаса, демак уларни истеъмолдан чиқариб ташлаган маъқул экан. Тибетлик Ламаларнинг ҳаёт тарзи ва уларнинг узоқ умр кўриши, асосан уларнинг фикрлашлари ва тўғри овқатланишларида, дейишади Тибет ҳақида ўрганганлар. Тибетликлар ва Ламалар ҳақида ўрганган олимларнинг ўзлари у ердан қайтишганида, бир неча йилга ёшаргандек эдилар. Яна бир қизиқ маълумот инсон қариганда товушининг ўзгаришига боғлиқ. Ҳамма чолларнинг қалтираган товушини бир неча бор эшитган.
Narrator 2 Инсон аҳволи билан товуш баландлиги орасида бевосита алоқа мавжуд. Товуш баландлигининг кўтарилиши ҳамда овозда титроқ пайдо бўлиши нозик таначалар бузилганидан дарак беради. Ламалар нафақат танасини ёш сақлашни ҳатто қариганда товушлари ҳам имкон қадар ўзгармаслигининг сирини билишади. Кўпгина кексайган кишилар қарилик ўзларига келтираётган ноқулайликлардан шикоят қилиб биринчи ўринда ўзларини алдайдилар. Уларга қари ва нотавон бўлиш ёқади. Ундай бўлмаганида, кексаликни ҳали-вери бўйниларига олмаган бўлардилар. Кимки ростдан ҳам ёш бўлмоқчи экан, буни тан олишга жасорат топа олиши керак. Кейин эса – ўзига бўлган муносабат ҳамда кексаликка ҳос хулқ – атвордан қочиши керак. www.najot.com сайтимиздан шу аби қизиқ маълумотларни топасиз.