3:01

Худо берганларини ишлатиш

MP3

Narrator 1 «Шунга ўшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз» (рим 12:5).

Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Данияликларда бир мақол бор экан:«Сенинг қандайлигинг, бу Худонинг сенга берган туҳфаси, ўзинг билан нима қилишинг эса сенинг Худовандга берган туҳфанг бўлади». Менга бу мақол жуда ёқди. Чиндан ҳам бизда ўзимиз англаб етмаган, кашф қилмаган жуда кўп маҳоратларимиз, қобилиятларимиз бор.Уларнинг орасида англаганларимиз, ҳаётимиз давомида ишлатаётганларимиз қанча, буларнинг бари бу – биз. Биз шу ўзлигимизни қандай ишлатсак, Худовандга шундай совға берган бўламиз. Худованд эса сиздаги энг яхшисига лойиқ. У сизни мақсад билан яратган. Сизга нима берилган бўлса, ўша нарсаларни энг яхши йўлда ишлатишингизни истайди.

Narrator 2 Агар сиз Худовандга сизга тўғри келмайдиган йўл билан хизмат қилмоқчи бўлсангиз, бу худди беҳидан шарбат сиқиб олишга ўхшайди. Бу иш сизни асабийлаштиради ва жуда кам натижа кўрсатасиз. Ундан ташқари бу сизнинг вақтингизни бекорга кетказади. Худованга хизмат қилишнинг энг яхши йўли бу, ўзлигингиздан келиб чиқиб хизмат қилишдир. Ўзингизга ёқадиган бирор бир иш билан шуғулланганингизда, ўзлигингизни яна ҳам аниқроқ кўра бошлайсиз. Биз қандай қилиб ўзлигимизни топишимиз мумкин? Муқаддас Калом шундай дейди: «Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар» (Эф 5:17). Вақтингизни бекорга сарфламанг. Ўзлигингизни англашни бугуноқ бошланг.

Narrator 1 Бунинг учун нима қилиш керак? Авваломбор, ҳаётингизга назар ташланг. Қандай ишларинизни жуда яхши ва мароқ билан қилгансиз? Нималарга қобилиятингиз бор? Қандай юмушларга уқувингиз бор? Буларнинг бари ҳақида ўйлаб кўринг. Кейин эса сизни яхши биладиганлардан сизнинг нимада қобилиятли эканингизни сўранг. Кўпинча руҳий инъомлар ва қобилиятлар бошқалар томонидан тасдиқланган бўлади. Агар сиз ўқитувчилик қилишга қобилиятим бор ёки қўшиқчиликка қобилиятим бор деб ўйласангиз-да, бошқалар ундай деб ўйламаса, демак сизда бундай қобилиятлар йўқ. Ўзингизнинг нималарда қобилиятли эканингизни билиш учун, Худо хизматининг турли жабҳаларида ўзингизни синаб кўришингиз керак.

Narrator 2 Сиз аввал нимага қобилиятли эканимни ёки Худованд менга қандай руҳий инъом берганини аниқлаб олай, кейин Худо хизматига киришаман, деб ўйласангиз, вақт йўқотишингиз, бир умр инъомингиз нималигини билмай ўтишингиз мумкин. Шунинг учун, кўнглингизга яқин, қилишим қийин бўлмайди, деб ўйлаган хизматлардан бошланг. Қилолмайман, деб ўйлаган хизматларни ҳам қилиб кўринг. Балки, ўша қилолмайман, менда бундай инъом йўқ, деб ўйлаганингиз сизнинг асосий инъомингиз бўлиб чиқар. Жуда кўп кишилар, хизмат чоғида, ўзларидаги яширин қобилиятларни кашф қилишган. Яна кўплаб, маҳоратларга эга бўлишган. Агар сиз қўл урган бирор бир хизмат ўхшамаса, «бу шунчаки тажриба эди» денг ва яна бошқа бир хизматга киришинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top