3:17

Сизнинг қобилиятларингиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Телевизор кўриб ўтириб, бирор бир қобилиятли киши ҳақида гапиришса, ёки газетада жуда ҳам ажойиб бир қобилият эгаси ҳақида ўқиб қолсак, уларга ич-ичимиздан ҳеч кимга билдирмай ҳавас қиламиз. Аммо ишонинг сиз ҳам қобилиятлисиз. Бугун айнан мана шу қобилиятлар ҳақида суҳбатлашамиз. Яратувчимиз бизни қандай яратганини билиб оламиз. Фақат сизгина – сиз бўла оласиз. Худованд ҳар биримизни ягона қилиб яратган. Дунёнинг қаеридадир бизнинг яна битта нусхамиз йўқ. Худованд сиз учун тайёрлаган режада сиздан бошқа ҳеч ким иштирок эта олмайди. Калом шундай дейди: «Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир. Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужуда келтирган ягона Худодир».

Narrator 2 Сизнинг қобилиятларингиз сиз билан бирга туғилади. Баъзилар гапиришга қобилиятли бўлади: Улар онасининг қорнидан гапириб туғилган бўлади. Бошқалар эса табиатан атлетик бўлиб туғиладилар. Улар атлетик машқларни бошқалардан кўра осонроқ бажаришади. Яна бошқалар эса математикага, мусиқага ёки техника ишларига қобилиятли бўладилар. Худованд Ўз маъбадини қуриш чоғида, қурилиш учун кетадиган ҳамма асбобларни ҳамда «…маҳорат, қобилият ва билим» билан қурадиган усталарни ҳам шу ишга жалб этди. Бугун ҳам Худованд бундай қобилиятларни ва яна минглаб бошқа уқувларни Ўзига хизмат қиладиганларга бермоқда. Баъзан гуноҳ қилишимизга сабаб бўлган ўша қобилиятларимизни ҳам Худо берган. Уларни биз нотўғри йўлда ишлатамимиз. Сиздаги қобилиятлар аслида руҳий инъомларимиз каби муҳимдир.

Narrator 1 Кўпинча имонлилар шундай баҳона қилишади : «Менинг бунга қобилиятим йўқ». Бу кулгили. Сизда ўнлаб балки юзлаб, ҳали юзага чиқмаган, ўзингиз англаб етмаган ва ишлатмаган қобилиятларингиз бор. Улар ичингизда мудраб ётибди. Изланишлардан шу нарса маълум бўлганки, оддий исонда 500 дан 700 гача турли хил маҳорат ва қобилиятларга эга бўлар экан. Масалан, сизнинг миянгиз 100 триллион фактларни сақлай олар экан. Онгингиз дақиқада 15,000 та қарорларни чиқара олар экан. Бурнингиз эса 10,000 тагача ҳидларни ажрата олар экан. Сизда бир талай қобилиятлар бор ва сиз Худованднинг ажойиб, мўъжизасисиз. Ҳаворий Павлус шундай дейди: «Шундай қилиб, ейсизларми,ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар» (1 Кор 10: 31).

Narrator 2 Муқаддас Каломда Худованд ўз улуғворлиги учун ишлатган жуда кўп қобилиятларга мисоллар бор. Рассомчилик қобилияти, архитекторлик қобилияти, бошқарувчилик қобилияти, пишириш қобилияти, кема ясаш қобилияти, конфет ясақ, бахслашиш, шакл бериш, кашта тикиш, ўйиб нақш солиш, деҳқончилик қилиш, балиқчилик, боғдорчилик, еталай олиш қобилияти, ишларни тақсимлаш, мусиқа басталаш, қурол аслаҳа ясаш, игна иши, бўяш, сотиш, аскарлик, тикиш, ўқитиш, ёзиш ва шеър ёзиш қобилиятлари ҳақида ёзилган. Бу қобилиятлар ҳақидаги кўпроқ маълумотни бизнинг www.najot.com сайтимиздан ўқиб билиб олишингиз мумкин. У ердан сиз ўзингизда мавжуд қобилиятларни ҳам кашф қилишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top