3:03

Асосий Интилиш

MP3

Narrator 1 «Худованди Kарим қуёш ва қалқондир. Иноят ва иззат бахш этади Худованд. Тўғри юрганлардан дариғ тутмас неъматини» (Заб 83:12). Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун бир биродар ҳаётида ўз истаги Худованднинг истаги билан тўғри келгани ҳақидаги бир гувоҳликни бўлишмоқчи. Эшитинг.

Мен юқори синфни тугатгач, Инжил мактабида ўқий бошладим.Ўша ерда Худованд юрагимда анча ишларни қилди. Ҳар куни Худованд билан бирга вақт ўтказишни, У билан суҳбатлашишни канда қилмасдим. Баъзи тунлари кўзларимни зўрға очиб, ибодатимни тугатардим. Шундай бўлса ҳам, яхши масиҳий бўлаётганимдан қувонардим.

Narrator 2 Кейин эса Худованд гапиришни бошлади: «Болам, мен истаган нарса бу эмас. Мен сендан Сўзларимни яхши билишингни истайман, ахир, Мени билишни истайсан-ку!».Бу нарса Худовандга қўшиқ куйлаётганимда юрагимга қуйилди. Қўшиқда шундай сўзлар бор эди: «Мен Сени қидираман эй Худованд, руҳим Сенга томон интилмоқда эй Тирик Калом.» Мен чиндан ҳам Худованд Ўз Каломини чуқурроқ ўргатишини истардим. Ҳар сафар ибодатларимда Худовандга: «Тангрим, ҳамма нарсадан кўпроқ Сени билишни истайман». Менинг бу истагим, Худованд истаги билан тўғри келиб, У менга 1 Юҳанно 5 бобдан жавоб берди: «Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз.»

Narrator 1 Мактабимизда Худовандни яхши биладиган бир бола бор эди. Мен унга ҳавас қилардим. Билишимча, у Филлипликлар 3 бобдаги 8-10 оятларни яхши кўрар экан. Бу оятлар унинг ҳаёт йўлини ўзгартирибди. Мен ҳам ўша оятларни ўқиб кўрдим: «Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида, мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто аҳлат ҳисобладим. Энди Илоҳий Қонунга амал қилишдан иборат бўлган ўз солиҳлигимга суянмайман. Аксинча, Масиҳ билан бир бўлай, деб фақат Унга ишониш орқали, имон орқали бўлдиган солиҳликка суянаман ва шу тариқа Худо ҳузурида ўзимни оқлайман. Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам Унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам ва ишқилиб ўликларнинг тирилишига эришсам».

Narrator 2 Бу оятлар менга ҳам ёқди. Мен уларни ўқиётганимда Худованднинг юрагимга гапирганини эшитдим: «Болам, мана шу сенинг асосий интилишинг бўлиши керак». Худованд ҳаётимда турли ҳолатла ва воқеалар орқали ишлаб, мени Ўз олдига олиб келарди ва тилимдан айнан мана шу оят мазмуни тўкиларди. Кейинчалик англаб етдим-ки, ҳар сафар Худовандга яқин бўлганимда У менинг истакларимни амалга оширган. Албатта Худовандга яқин бўлган инсон, ҳеч қачон, инсоний ва дунёвий нарсаларни истамайди. Истакларимиз, Худо иродаси билан тўғри келганида, Худованд ҳаётимизда мўъжизавий тарзда ишлайди. У истакларимизни бажо келтиради. Худованд ҳар бирингизга Уни кучли билиш хоҳишини берсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top