3:04

Ишлов бериш вақти

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз ҳеч эрта баҳорда ёки кеч кузда деҳқоннинг ишларини кузатганмисиз? Уни кузатсангиз, кеч кузда у аввало ерини ағдариб чиқади. Кейин эса уни чопади. Деҳқонлар шундай дейишади: «Ерга қанча кўп ишлов берсанг, ҳосилинг шунча мўл бўлади». Бу рост гап. Агар ерингиз бўлса, буни ўзингиз амалда синаб кўринг. Бугун биз эшитмоқчи бўлган гувоҳлик, қалб ва руҳга ишлов бериш ҳақида бўлади Бир биродар аёл шундай дейди: «Бизнинг Дейн билан тўйимиз Тайпейда бўлди. Биз Худованд бизни Осиёга ишлашга юборганидан хурсанд эдик. Дейннинг Грейг деган эгизак акаси ҳам бор эди. Биз Дейн билан жанубий Тайванга хизмат қилишга кетдик. Мари эса Грейг билан Филлипинга кетди. Ўша ерда хизмат қилар эканмиз, аввалги биродарларимизни жуда соғинардик

Narrator 2 Биз кутганимиздан ҳам эртароқ фарзандли бўлдик. Бунинг ҳаммаси Худованднинг иродаси ва менга қилган яхшилиги деб ўйлайман. Биз аввал Тайванга яхшилаб мослашиб, уларнинг маданиятларига тушуниб, хизматларимизни йўлга қўйиб олиб, кейин фарзандли бўлмоқчи эдик. Худовандинг икки жажжигина мўъжизаси, бизнинг ўша ерга мослашишимизни янада қийинлаширди. Кейинчалик эртароқ фарзандли бўлганимиздан хурсанд бўлдим. Чунки бир куни кутилмаганда турмуш ўртоғимдан айрилиб қолдим. Ўшанда ўғлим 6 қизим эс 5 ёшда эди Улар анча эсларини таниб қолган, дадалари ҳақида хотира қолганди. Улар анча гапга тушунадиган бўлиб қолган эдилар. Улар билан ғамимни унутиш осонроқ бўлди.

Narrator 1 Ўша йиллари Тайванда яшаш ҳам яхши ва ҳам оғриқли бўлди. У пайт ҳаётимдаги ишлов бериш пайти бўлди. Омочнинг ўткир тиғи юрагимга санчилиб оғриқ берарди. Ўшанда Худованднинг севгисини ҳис қилмай қўйган эдим. Унга ибодатларирмда: «Худойим, менга нима бўлаётганини билмайман. Менинг ҳиссиётларим аввалгидек эмас.» Кейин эса Ибронийлларда ёзилган бир оят ёдимга келди: «Исо Масиҳ кеча, бутун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир». Мен юрагимдаги оғриқларга ва ҳаётимдаги қийинчиликларга қарамай Худо Каломига ишонишда давом этдим. Ўша пайтлари мен опамни соғинардим. Кейин эса: «Худованд менга Сенинг Ўзинг етарлисан», деб ибодат қилардим. Турмуш ўртоғим ҳаётлигида ҳам, у менинг муҳтожликларимни тўлиқлигича қондиролмасди.

Narrator 2 У мени жуда севарди, аммо унинг муҳаббати мукаммал эмас эди. Забурдаги бир ҳақиқат менга жуда тўғри келади: «Осмонда кимим бор сендан бўлак ерда ҳам Сендан Ўзгасини истамайман.» Худо муҳаббаининг ҳақиқати ва Унинг Каломи мени мустаҳкам ушлаб турди. Бошим рўзғор ташвишлари ва кундалик ташвишлардан чиқмй қолди. Бироқ ишлов бериш пайти менга Худовадни кўпроқ севишни ўргатди. Ишлов бериш пайтидан 3 йил ўтиб, Худованд менга яна Сулаймон пайғамбарнинг Қўшиқлар китобидан бир нарсани кўрсатди: «Зеро қиш ўтиб кетди, ёмғирлар тугади. Ерда гуллар пайдо бўлади. Қўшиқ айтиш пайти келди, мусичалар овози эшитилаяпти… Ўрнингдан тур севгилим… ва ёнимга кел.» Худованд ишлов бериш пайти ўтиб кетганини айтаётгандек эди. Чиндан ҳам ўша қийинчиликлар тугаган ва Худованд мени янги куч ва ғайрат билан, Унга яқинлашишга ундаётган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top