3:17

Хавотирларни қувинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Инсон дили ва фикрлари жуда ҳам мураккаб нарса. У баъзан беҳудага хавотирланаётганга ўхшайди. Хавотирлар қўрқувлар инсон қалбини емиради. Миясини қоронғуликка маҳкум қилиб тўғри фикрлашдан чалғитади. Хавотир бизга яхшилик келтирмайди. Шундай пайтларда нима қилиш керак? Хавотирларни қандай енгиш мумкин? Бу саволларга бир нечта қадамлар билан жавоб беришга ҳаракат қилмиз: 1. Ҳавотир чоғида Худовандга мурожаат қилиш. Худди жамоабоши Яир мурожаат қилганидек ёки қизи хаста бўлган Самариялик аёл каби Унга мурожаат қилиш керак. Хавотирлар бизни ҳар томондан қуршаб қалбимизни эгаллаб олганида уларга этибор қаратсак ёки муаммога ўз фикримиз бўйича ёндошсак албатта хавотирлар ичида йўқолиб қолишимиз тайин. Лекин бу муаммони Масихнинг олдига олиб борсак У бизга ташвишларимизга қандай қарашни ва уларни қандай ҳал қилишни ўргатади.

Narrator 2 2. Иккинчи қадам ибодат қилиш. Келиши муқаррар бўлган муаммо учун хавотир олиб ташвишга тушиш ёки бўлиб ўтган воқеа устида йиғлаб ўтириш ўрнига Худога ибодат қилиш энг тўғри йўл. Ҳамкасблар билан бошлиқни ғийбат қилгандан кўра бошлиқ учун ибодат қилиш хайрлидир. Калом бизга шундай дейди: «Бутун ғамларингизни Худога ташланглар Унинг Ўзи сизларга ғамхўрлик қилади.» (1Бут 5:7) Ички «мен»игизни ҳавотирга қарши йўналтиринг. Хавотир ва қўрқув сизни қамраб олишига йўл қўйманг. 3. Учинчи қадам эса қўрқув ва хавотирларингиздан устун келишдир. Хавотирларингизни худди атрофда учиб юрган чивинларни хайдагандай хайданг. Тасаввур қилинг чивин сизнинг қонингизни сўриб турса бу чивинни нима қилиш ҳақида узоқ ўйлайсизми? Йўқ албатта. Уни шартта ўлдирасиз. Хавотирлар билан ҳам шундай йўл тутинг.

Narrator 1 Қўрқув ва ташвиш сизнинг қонингизни сўраётганида ўшандай дадиллик ва тезлик билан қарор қилинг. Улар билан яшашга асло кўнманг. Бирор хасталикдан ҳавотирга тушиб ўтирганда кўра шифокор ҳузурига бориб анализ топширинг. Қарзларимни энди қандай тўлайман деб ташвиш чекиб ўтиргандан кўра мутахассис билан маслаҳатлашинг ёки ишга киришинг. Бошлиқ менинг ишим ҳақида қандай қарорга келаркин деб ич этингизни еб ўтиргандан олдига кириб гаплашинг. Хуллас ташвишлар сизни енгиишга йўл қўйманг. Улар келишидан олдин қарши ҳаракатни амалга ошириб қўйинг. 4. Тўртинчи қадам сизни ташвишга соладиган ҳолатлар ёки нарсалар рўйхатини тузиб чиқиш. Сизни нима ташишга ослиши хақида ўйлаб кўринг. Буларни қоғозга туширинг. У нарсани одат қилиб олсаниз яхши бўлади.

Narrator 2 Масалан, сизни нима хавотирга солган эди? Уйингиз ёниб кетади, деб ўйлаган эдингизми? Ёндими йўқми? Ё бошлиғингиз сизнинг ишингиздан хато топиб олдига чақиртириб уришади деб ўйлаган эдингизми? Хўш нима бўлди? Олдига чақирдими йўқми? Кейин эса ўша қоғозга туширилган холатларга қараб кейинги келадиган хавотирлага соғломроқ назар ташлай бошлайсиз. 5. Бешинчи қадам бу бугун билан яшаш. «Бинобарин эртанги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Эртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар» (Мат 6:34) Калом биз учун энг яхши маёқ бўлиб хизмат қилади: «Шундай экан иоҳий мархаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик». Шундай қилинг яшашингиз осонроқ кечади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top