3:26

Ўзини тута билиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Гавдани тутиш, хатти-ҳаракатлар ва эркин гапириш тарзидан, одам ўз қадр-қимматини билиши кўриниб туради. Бу нима учун муҳим? Агар ўзингизни тута билсангиз, тингловчилар эътиборни сизга эмас, балки айтаётганларингизга қаратишади. Саҳнага чиқиб гапиришдан олдин ҳаяжонланиш табиий ҳол, айниқса тез-тез чиқиб турмасангиз. Хизматга чиқишдан аввал, ваъзгўйнинг бироз ҳаяжонланиши ҳам табиий ҳолдир. Еремиё, пайғамбар этиб тайинланганида шундай деган: «Мен тузук гапира олмайман. Ҳали жуда ёшман» (Ерм. 1:5, 6). Яҳова Еремиёга ёрдам берганидек, сизга ҳам кўмаклашади. Вақти келиб, ўзини тута билишни ўрганиб оласиз. Нотиқ ўзини тутиб олгани унинг вазминлигида, вазминлик эса хатти-ҳаракатларида кўринади. У хотиржам бўлса, гавдасини тутиши табиий ва шароитга мос бўлади. Қўлларини бекорга у ёқдан бу ёққа силтамайди ва ифодали гапириб, овозини назорат қила олади.

Narrator 2 Ўзингизни юқорида келтирилганларга мос эмасман деб ҳис қилаётган бўлсангиз, буни тўғрилай оласиз. Қандай қилиб? Келинг, нотиқ қайси сабабларга кўра ҳаяжонланишини ва ўзини меъёрида тута олмаслигини кўриб чиқамиз. Бунинг сабабларидан бири, организмда юз бераётган жараён бўлиши мумкин. Бир ишни қилиш олдида турган бўлсангиз, лекин буни яхшилаб бажаришга аминлик етишмаётган бўлса, асабийлашишингиз мумкин. Натижада мия, танада адреналин гармонини кўпроқ ишлаб чиқаришга сигнал беради. Бундай ҳолат, юрак тез-тез уришига, бир маромда нафас олмасликка, терлашга ёки ҳатто қўллар, оёқлар ва овоз қалтирашига олиб келади. Танангиз юзага келган вазиятни енгишга ёрдам бериш учун, бор кучини ишга солади. Фақат бу кучни, мулоҳаза қилишга ва жўшқинлик ила гапиришга йўналтирсангиз бас.

Narrator 1 Ҳаяжонни камайтиришга нима ёрдам беради? Ҳаяжонланиш табиий ҳол эканлигини ёдда тутинг. Аммо ҳаддан ортиқ ҳаяжонлансангиз, унда ўзингизни тутиш, вазминликни сақлаш ва ўз қадр-қимматингизни билиш қийин кечади. Шунинг учун ҳаяжонни камайтириш лозим. Қандай қилиб? Пухта тайёргарлик кўринг. Нутқингизни тайёрлашга етарлича вақт ажратинг. Мавзуингизни аниқ тушунганингизга амин бўлинг. Агар нутқдаги асосий фикрларни ўзингиз танлашингиз керак бўлса, тингловчилар бу мавзу ҳақида нима билишларини ва нимага эришмоқчи эканингизни ҳисобга олинг. Бу, арзигулик маълумот топишингизга ёрдам беради. Агар маълумотни ва тингловчиларнинг эҳтиёжини таҳлил қилиш қийин бўлса, тажрибали нотиқ билан маслаҳатлашсангиз, у сизга кўмаклашади. Йиққан маълумотингизни яхшилаб тушуниб олиб, тингловчиларга фойда келтиришига амин бўлсангиз, буни уларга етказиш истаги ҳаяжонни босишга ёрдам беради.

Narrator 2 Асосий эътиборни кириш сўзларига қаратинг. Нимадан бошлашни билинг. Бошланғич бир нечта иборалардан сўнг ҳаяжонингиз камаяди. Фақат суҳбатлашмоқчи бўлган мавзуингизни эмас, балки қандай одамларни учратишингиз эҳтимоли борлигини кўриб чиқинг. Қандай бошлашни, яъни муқаддимани пухта тайёрлаб қўйинг. Етук ва тажрибали нотиқлардан маслаҳат сўранг. Агар тайёр ёзилган нутқни ўқиб берсангиз, ўзингизни анча хотиржам ҳис қиладигандек туюлиши мумкин. Бироқ аслида, ҳар бир нутқни айтишга чиқишдан олдин ҳаяжон ортади. Айрим нотиқлар батафсил тузган режаларидан, баъзилари эса қисқасидан фойдаланишади. Асосийси, тингловчилар учун арзигулик маълумотни топганингизга амин бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top