MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётимизни ишдан чиқарадган, бизларга нотинчли келтирадиган нарсалар жуда кўп. Улардан бири ва асосийси қўрувдир. Хўш, сиз қўрқувни қандай тассаввур қиласиз? Сизни қўрқув босганда, ҳотиржам ўтира оласизми? Қўрқув исканжага олганда ҳамма ўзини турлича тутади. Агар атрофингиздаги одамларни кузатган бўлсангиз, қўрқув олдида эсанкираб қолишади. Баъзилар жимиб қолса, бошқалари ваҳимага тушишади. Чунки қўрқув кишини шол ва ҳаракатсиз қилиб қўяди. Қўрқув аслида ҳеч қандай иш қила олмайди. Тарихда ўзларидан кейин яхши ном қолдирган жуда кўп машҳурларни: олимлар, ёзувчилар, спортчилар, ихтирочиларни биламиз, уларнининг ҳеч бирига муваффқиятга эришишида қўрқув ёрдам бермаган.

Аксинча, дадиллик ва жасурлик кишини олға етаклайди.

Narrator 2 Қўрқув бизнинг ҳаётимизни эгаллаб олишни, бизин бошқаришни истайди. У бизни бошқарганида хотирамиздан айиради, баъзан қўрқоқ ва беозорга, баъзан эса йиртқичга айлантиради. Масалан, Адольф Гитлерни олайлик. Бу ҳақида эшитганмисиз йўқми, билмадим, лекин 1930 йилларда Мартин Нимеллер исмли немис пастори яшаган. 1933 йилда янги нотиқ ва диктаторнинг нутқини тинглаб уйига қайтган пастор хотининг саволига шундай жавоб берган: “У ўлгудек қўрқув ва даҳшатга тушган киши экан”. Гитлернинг шундан кейин қилган ишларини эсланг. Қўрқув кишини мана шундай қаҳрли ва ёвуз инсонга айлантиради. Қачон қўрқувга тушамиз? Турли вайронкор табиат ҳодисалари, ҳаётимизда учрайдиган оғир вазиятлар: ишдан айрилиш хавфи, пулсизлик, оиланинг барбод бўлиши арафасида, обрўнинг йўқолишидан ва яна анчагина нарсалардан қўрқамиз.

Narrator 1 Бироқ шу нарса аёнки қўрқув буларнинг ҳеч биридан бизни ҳалос қилмайди. Аксинча, ўз домига тортиб кетаверади. Хўш, қўрқувдан ҳалос бўлишнинг иложи борми? Муқаддас Каломдаги Исо Масиҳ денгиздаги тўфонни тинчитгани ёдингиздами? Ўшанда шогирдлар қаттиқ ваҳимага тушишган эди. Биз Каломни ўқиб туриб, “Нега қўрқишади, ахир Исо Масиҳ ёнларида-ку”, деймиз. Бироқ биз ҳам ўша ерда бўлганимизда биз ҳам ўзимизни шубҳасиз улардек тутган бўлардик. Чунки қўрқув инсон хотирасини музлатиб қўяди. Ўшанда Исо Масиҳ билан бирга юрган, Унинг мўъжизалари орқали қудратининг шоҳиди бўлган, Унинг самодан юборилганига инонганлар ўша дамда Унинг кимлигини унутиб қўйишди. Болалар улғайгач, отам ундай дерди, онам бундай дерди, деб эслашади. Исо Масиҳ ҳам шогирдларига эслашлари учун жуда кўп нарса қолдириб кетган.

Narrator 2 Исо Масиҳнинг 125 насиҳатларидан 21тасида қўрқмаслик, дадил бўлиш ҳақида ёзилган. Матто 10:31да шундай дейди: “Шунинг учун қўрқманглар, сизлар талай чумчуқлардан кўра қадрлироқсиз”.

“Шундай қилиб, улардан қўрқманглар”. “Қўрқма фақат ишонгин, қизинг қутқарилади.”

Исо Масиҳ шогирдларининг ҳамда сизу бизнинг қўрқув ичида яшашимизни истамаган. У ҳозир ҳам биздан Унга ишонишимизни, ҳаётимизда учрайдиган арзимас нарсалардан ташвишга тушмаслигимизни хоҳлайди.

Қўрқув, ваҳима, ташвишларнинг пайдо бўлиши ва улардан ҳалос бўлиш йўлини билмоқчи бўлсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top