3:21

Инсон табиати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Одамларни ажрата билиш, муомала-муносабатларда уларнинг феълига қараб иш тутиш учун уларнинг мижозини ўрганиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Келинг, буларни бирма-бир кўриб чиқайлик:
Қизиққон (холерик) мижозлилар тез ёниб, тез ўчадиган, ҳамиша қайнаб-тошиб турадиган, ҳаддан зиёд ҳаракатчан, руҳий ҳолати «Астробод ҳавосидай» бир кунда минг хил товланадиган, безовта ва жўшқин одамлар бўлишади. Улар ўта ҳиссиётли бўлишади. Кўпинча гапингизнинг ярмиданоқ сабрлари чидамай, нима демоқчилигингизни билишга қизиқиб кетишади. Бундай кишилар билан бир хонада, касбда ишлаш хийла мураккаб. Чунки улар ғайрат билан ҳовлиқиб, баъзан эса қўрқа-писа ишга киришишади, ғайрат ва шижоат билан ишлашади, машаққатлардан унча чўчимай, осонликча енгиб ўтишади.

Narrator 2 Аммо ғайратлари тез совуйди, қанчалик тез ишга киришган бўлса, шунча тез ундан совуйди, бирданига узоқ вақтга «уйқу»га кетади. Қизиққонларда тушкунликка тушиш, ҳаётдан қониқмаслик устун туради. Бундай одамлар билан муомалада сал эҳтиёт бўлинг. Чунки улар ўзгалар билан муносабатда ўз-ҳис туйғуларини жиловлай олишмайди. Гапни ўйлаб ўтирмай, томдан тараша тушгандай қилиб гапиришади. Шунинг учун қизиққонлар бошқаларга баҳо беришда кўпинча янглишишади. Кўп ҳолларда ишхона ва оилаларда бундай одамлар уриш-жанжалларга, зиддиятли ҳолатларга сабабчи бўлиб қолишади. Уларнинг бетгачопарлиги, кўр-кўрона таваккал қилиши, сабрсизлиги, тез хафа бўлиб, тез унутиши туфайли қизиққонлар билан муомала қилиш қийин кечади.

Narrator 1 Бу мижозга кирувчиларнинг сурати чизилса, қуйидаги «қиёфа» келиб чиққан бўлур эди: улар саботсиз, жаҳли тез чиқувчи, қизиққон, бетоқат ва беҳаловат, унча-бунча қийинчиликка ва етишмовчиликка чидамайдиган, кескин ва бетгачопар, аммо баҳс-тортишувларда ҳозиржавоб, журъатли ва ташаббускор, таваккалчи, ўзгаларга кек сақламайдиган ва ҳадиксирамайдиган, кайфияти бир хил турмайдиган, кескин ва тез ҳаракат қиладиган ҳамда топширилган ишни тезда уддалайдиган, янгиликларни бажонидил қабул қиладиган, аммо бир қарорга келишда иккиланиб қоладиган кишилардир. Хушчақчақ ва вазмин (сангвиник) мижозлилар анча ёқимтой ва олийжаноб инсонлар бўлишади. Улар ҳар қандай жамоада ҳам одамлар билан тез тил топипиб, осон эл бўлиб кетишади. Улар ҳамма ишга тез мослашади, бироқ бир хил ишни узоқ вақт бажаришга тоқатлари етмайди.

Narrator 2 Хушчақчақлар ҳис-туйғуларини жиловлай билишади, янгича шароитларга тез кўникади, улар яхшигина суҳбатдош бўлиши мумкин, чунки уларга ҳар қандай ётсираш бегона. Бундай мижозли кишилар сўзамол, тортинишни билмайдиган, гапирганда бурро, дона-дона қилиб, қўлларини қимирлатиб ёки матўлқинноли ишоралар билан сўзлайдиган бўлишади. Агар уларнинг қалбига йўл топа олсангиз ва ишлашлари учун етарли шароит яратиб берсангиз, улар тоғни талқон қилиб, ерни яксон қилиб ташлашлари мумкин. 
Бордию уларга бир хил, зерикарли, узоққа мўлжалланган иш топшириб қўйсангиз, роса хуноб қилган бўласиз. Ишларидан мутлақо совиб кетишади, бефарқ қарайдиган бўлишади. Сал баҳона топиб жуфтакни ростлаб қолишади. Бир қарашда ўта ҳиссиётли бўлиб кўринишса-да, туйғулари тез уйғониб, тез сўнади. Бу ҳақида кўпроқ маълумотни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top