3:21

Ягона танлов

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Севгининг таъми бўладими? Ҳа! Севгининг ўзига хос таъми ва мазаси бўлар экан: ширин ва шўр, тахир ҳамда тишни қамаштирувчи, аччиқ ва ҳатто нордон. Садоқат ва сабр эса севгининг асосий сифатлари саналади. Эр хотин ҳадеб бир-биридан нималарнидир талаб қилавермасдан, балки шунчаки ўз туйғуларига содиқ қолмоғи даркор. Биз ота-онамизни танлаймизми? Ака-ука, опа-сингилларимизни-чи? Йўқ, албатта, Аллоҳ бизга насиб этган кишиларни севиб-ардоқлаймиз, қадрлаймиз. Ҳаётимиздаги ягона танлашимиз мумкин бўлган инсон бу — турмуш ўртоғимиз. Бироқ оилавий ҳаётда чин меҳр-муҳаббатни ҳис этиш учун аввало, яхшилаб яқиндан танишиб олиш, сўнгра дўстлашиш ва шундан кейингина кўнгил боғламоқ даркор. Кўпгина жуфтликлар бир бирини кўриб ёқтириб қолган даврни севги деб ўйлашади.

Narrator 2 Аммо романтика кайфияти аста-секин тарк эта бошлаши билан биринчи қийинчилик ва тушунмовчиликлар юзага келади, муносабатдаги биринчи синовлар бошланади. Кимлардир эса бу пайтда «севги келдию кетди», «севишиш даври ўтиб кетди» деб ҳисоблайди. Ҳақиқий муҳаббатни ҳинд киноларидаги романтик саҳналар деб ҳисоблайверарканмиз, аслида унинг нималигини ҳеч қачон тушунмаймиз. Бекнинг нигоҳи Худога қаратилган бўлиши лозим. Оила бекаси эса турмуш ўртоғининг юксак мақсадларини ҳис этиб, уни ҳурматламоғи даркор. Ҳатто аёли айнан умр йўлдошининг йўлидан юриб бормаса-да, эришилган натижанинг ҳосилидан у ҳам баҳам кўра олади. Агарда бекаси бегининг бемақсад юрганини кўрса, оиланинг қай томонга «кетаётганини» тушунолмайди ва «вазиятни қутқариш»га уриниб, бунинг энг ғалати усулини танлайди. Яъни ўзидан бошлаб, атрофдаги барча нарсаларни бузишга, ўзгартиришга киришади.

Narrator 1 Аммо ақлли ва художўй бекалар ҳар қадамда Худонинг иродасини излайди. Беги Яратган белгилаб берган бурч ва жавобгарликларини бажармаётган бўлса ҳам унинг учун Худодан сўраб донолик билан бегига тушунтиришга ҳаракат қилади. Агар бек ўз оиласининг маликасини маликалардек ҳурмат қилса, малика эса ўз эрини буюк устоз деб билса, бу оила ер юзидаги энг бахтли кишиларга айланади. Бундай оилада фарзандлар ҳам ўзларини бахтли ҳис этишади. Улар учун муҳими,  ота-оналари бир-бирларини иззат-ҳурмат қилаётганларини ҳис этиш. Итоат этиш — боланинг туғма сифати саналади, бироқ бу сифат намоён бўлиши учун аввало қулоқ солиш хислатини оталарида ҳам, оналарида ҳам кўра олишлари лозим. Онанинг отага бўйсунишини, отанинг эса маънавий билимли кишиларнинг панд-насиҳатларини тинглашларини кўрган болалар ҳам катталарга итоат қилишни ўрганишади.

Narrator 2 Кўриб турганингиздек, психологиянинг оилавий муносабат босқичларида қуда-андаларнинг келишмовчиликлари, арзимас жанжал, сарпо-суруғларнинг бугунги кундаги ёзилмаган «қоидалари»ю, оила аталмиш мўъжаз «давлат»га четдан суқилиб тартиб ўрнатишга уринишларга бандлар ажратилмаган. Англаган бўлсангиз ҳаётда бек ва бекаларнинг тўғри йўлидан фикридан чалғитадиган холатлар кўп. Яратган режасидаги йўлдан кетиш турмуш ўртоқларимиз билан биргаликда ҳаёт сабоғини олиб тотли ҳаёт кечириш Худованднинг бизга берган иноятидир. Ҳаёт шундоқ ҳам мураккаб давр ва жараёнларга биз ўзимиз керагидан ортиқ бўёқ бериб, машмашаларни юзага келтирмоқдамиз. Юқорида тилга олинган муносабат босқичларида муҳаббатингиз тугашига асло йўл қўйманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top