2:59

Меҳнат қилаётганлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз Муқаддас Каломда ёзилган астойдил меҳнат қилганлар ҳақида. Каломда шундай ёзилган.“Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизларга бошчилик қилиб, йўл йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан.” (1Сал 5 12) Биринчи асрда Европада илк ташкил этилган Салоника жамоатининг аъзоси эканингизни тасаввур қилинг. Ҳаворий Павлус ўша ердаги биродарларни қўллаб-қувватлаш учун анча вақт сарфлаган. Худди бошқа жамоатлардагидек, у бошқариш учун оқсоқолларни ҳам тайинлаган бўлиши мумкин. Хушхабарни Дервия шаҳрида тарғиб қилиб, кўп шогирд орттиришгандан сўнг Листра, Икония ва Антиохия шаҳарларига қайтдилар. Йўл йўлакай Исо шогирдларининг жонларига жон қўшиб, имонда собит бўлишлари учун далда берардилар” (Ҳав 14: 21,23)Бироқ жамоат ташкил этилгандан сўнг, яҳудийлар Павлус билан Силани шаҳардан ҳайдаш учун оломонни тўплашган. У ердаги масиҳийлар ўзларини ташлаб кетилгандай ҳис қилиб, эҳтимол қўрқиб қолишгандир.

Narrator 2 Салоникани тарк этгандан кейин ҳам Павлус янги жамоат ҳақида қайғурганини тушунса бўлади. У боришга ҳаракат қилган, лекин Калом шундай дейди, “Ҳа, биз, айниқса мен, Павел, бир икки марта сизнинг олдингизга бормоқчи эдик, лекин шайтон бизга халақит берди (1Сал 2 18) ”. Шу боис, жамоатга далда бериш учун Тимўтийни юборган. Тимўтий яхши хабар билан қайтгандан кейин эса, Павлус салоникаликларга мактуб ёзишга киришган. Эй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизларга бошчилик қилиб, йўл йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан.” Бундан ташқари, жамоат ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаганди. Аммо ўша жамоатдагиларда «қунт билан меҳнат қилаётган», жамоатни «бошқараётган» ва «насиҳат бераётган» оқсоқолларга миннатдорлик изҳор этишга сабаблари бор эди.

Narrator 1 Чиндан ҳам, уларда оқсоқолларни «ҳурмат қилиб, севишга» етарлича асослари бўлган. Бу сўзлардан сўнг Павлус: «Ўзаро тинч-тотув яшанглар»,— дея маслаҳат берган. Агар сиз ҳам Салоникада бўлганингизда, оқсоқолларнинг меҳнатини чуқур қадрлаган бўлармидингиз? Муқаддас Каломда шундай ёзилган “У юксакликка чиқиб, асирларни асир олди. Инсонларга эса ҳадялар улашди.” Бу ҳадялар бирор нарсами, ёки кимдирми? Бу ҳадялар имонлиларга бериладиган иноятлар ҳамда жамоат ичида хизмат қиладиган хизматчиларга берилади. Павлус билан Силани Верия шаҳрига жўнатишгандан кейин, Салоникадаги оқсоқоллар қай йўсин қунт билан меҳнат қилишган?

Narrator 2 Павлусга тақлид қилиб, шубҳасизки улар Муқаддас Ёзувлар асосида таълим беришган. Эҳтимол сизда: «Салоникалик масиҳийлар Худонинг Каломини қадрлашганмикин?» — деган савол туғилаётгандир. Чунки Муқаддас Китобда, Верияликлар «Салоника аҳолисидан фарқли равишда холисона фикр юритишарди… Муқаддас Ёзувларни кунда синчковлик билан ўрганишарди», деб айтилган (Ҳавор. 17:11). Бироқ бу таққослаш масиҳийларга эмас, умуман Салоникадаги яҳудийларга тегишли бўлган. Масиҳга ишонч ҳосил қилганлар эса «Худонинг каломини… инсон сўзи сифатида эмас, балки Худонинг каломи сифатида қабул қилишган» (1 Салон. 2:13). Оқсоқоллар бундай кишиларни маънан озиқлантириш учун қунт билан меҳнат қилишлари лозим эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top