Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда бир мунозарали саволга кўзим тушиб қолди. Буни сизнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдим. Савол: Иброҳим пайғамбарнинг туялари бўлганми? Каломда айтилганидай, Иброҳим фиръавндан ҳадя сифатида олган уй ҳайвонлари орасида туялар ҳам бўлган (Ибт. 12:16). Иброҳимнинг қулбошиси Месопотамияга кетаётганда, «хўжайинининг ўнта туясини» олиб, узоқ сафарга чиққан эди. Демак Худонинг Каломида аниқ қилиб ёзилганидай, милоддан аввалги иккинчи минг йилликнинг бошида Иброҳимнинг ўз туялари бўлган (Ибт. 24:10). Лекин баъзилар буни инкор этишмоқда. Аслида мақсадимиз бугун қадимда туялар қачон қўлга ўргатилгани ҳақида эмас, аждодларимизнинг қанчалик уддабурон ва доно бўлганлари ҳақида суҳбатлашишдир. Бир китобда шундай ёзилган: «Олимлар туялар ҳақидаги оятларнинг аниқлиги борасида ўзаро баҳслашишмоқда.
Narrator 2 Улардан кўпчилиги туяларнинг хонакилаштирилиши Иброҳим яшаган даврдан анча кейин, яъни тахминан милоддан аввалги 1 200- йилгача кенг тарқалмаган деб таъкидлайди». Муқаддас Китобнинг бошида келтирилган туялар ҳақидаги айрим оятларнинг аниқлиги шубҳа остига солинади, чунки ўша даврда одамлар туялардан фойдаланишмаган эмиш. Бошқа олимларнинг фикрича, гарчи тахминан милоддан аввалги иккинчи минг йилликнинг охирида туялар хонакилаштирилиши кенг тарқалишни бошлаган бўлса-да, одамлар туялардан олдинлари ҳам фойдаланишмаган деб бўлмайди. Яна бир китобда қуйидагича ёзилган: «Сўнгги изланишларга кўра, туяларнинг хонакилаштирилиши тахминан учинчи минг йилликда Арабистоннинг жануби-шарқида бошланган экан. Аслида, туяларни сут, жун, тери ва гўшт олиш мақсадида кўпайтирган бўлишса-да, эҳтимол кўп ўтмай уларни юк ташиш ниятида ҳам ишлатишган»
Narrator 1 Туяларнинг суяк қолдиқлари ва бошқа археологик қазилмалар, улар Иброҳим яшаган даврдан олдин хонакилаштирилганини тасдиқламоқда. Бунинг ёзма исботлари ҳам бор. Масалан, бир китобда шундай дейилган: «Месопотамияда топилган миххат ёзувидаги тахтачаларда жониворлар яъни туялар ва бир қанча тюленлар тасвирланган. Демак, милодан аввалги иккинчи минг йилликнинг бошида Месопотамияда туялар бор эди». Бу эса Иброҳим яшаган даврга тўғри келяпти. Баъзи бир олимларнинг таъкидлашича, Арабистоннинг жанубидаги савдогарлар хушбўй тутатқиларини сотиш учун молларини туяларга ортиб карвонларда саҳро бўйлаб, шимолгача ва ҳатто Миср ҳамда Сурияга олиб боришган. Шу йўсин, туялар ўша ҳудудларга кириб келган. Бу савдо ишлари милоддан аввалги 2000- йилларнинг бошида авжига чиққан.
Narrator 2 Қизиғи шундаки, Ибтидо 37:25–28 да Исмоилий савдогарлар Иброҳим яшаган даврдан юз йил ўтгандан кейин туялардан фойдаланиб, тутатқиларни Мисрга олиб боришгани тўғрисида ёзилган. Эҳтимол, милоддан аввалги иккинчи минг йилликнинг бошида Яқин Шарқда туялардан кенг фойдаланишмагандир. Аммо улар умуман нотаниш эди деб айтиб бўлмайди. Бир энциклопедияда шундай хулоса қилинган: «Муқаддас Китобда туялар ҳақида айтилган илк оятларнинг аниқлигини шубҳа остига қўйиб бўлмайди. Чунки бобокалонлар яшаган даврдан анча олдин туялар хонакилаштирилгани ҳақида талайгина далиллар бор» .