3:13

Исога Мурожаат қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ақлли инсонлар бир бирининг ҳаётидан кўриб ўрганишади. Кўпчилик эса то бошидан ўтмагунча ўрганмайди. Хўш нима бўпти? Ҳар икки холатда ҳам бирор бир сабоқ ўрганиляптику! Биз ҳам ақлли инсон каби иш юритишга ҳаракат қилиб кўрайлик. Бугун шогирдларнинг ҳаётида учраган бир воқеани тахлил қилиб, улардан ўрганишга харакат қилиб кўрамиз. Ҳаммамиз Исо Масих 5та нон ва иккита 2 балиқ билан беш мингдан ортиқ кишининг қорнини тўйдиргани ҳақида биласиз. Бу воқеа имонлиларга ёд бўлиб кетган. Шунга қарамай, бугун бу воқеадан яна бир нарсани ўрганиб оламиз. Калом шундай дейди: «Исо буни билиб олгач, бир Ўзи қайиққа тушиб у ердан хилват жойга сузиб кетди. Халойиқ буни эшитиб, шаҳарлардан пиёда йўлга тушиб Унинг ортидан эрашди. Исо қайиқдан чиқиб тумонат одамни кўрди. Уларга ачинди ва уларнинг хасталарига шифо берди.»

Narrator 2 Масиҳ билан шогирдлари холироқ жой топиб дам олишмоқи эдилар, бироқ бунинг ҳам иложи бўлмади. Одамлар уларнинг қаерга кетганини билиб олиб ортларидан эргашдилар. Инсонларнинг бу қадар қатъият билан ортидан келишини кўрган Исо Масих уларнинг илтижосига қулоқ солиб, хасталикларига шифо берди. Бугун ўша халойиқнинг қанчалик қатъиятли бўлгани ёки Масихнинг севгиси хақида гапирмоқчи эмасмиз. Бугун шогирдларнинг хатосидан ўрганмоқчимиз. Давом этамиз; «Оқшом тушгач, шогирдлари Унинг ёнига келиб, дедилар: Бу ер ёвон экан, энди вақт кеч бўлиб қолди. Халойиққа рухсат бергин, қишлоқларга бориб ўзларига овқат сотиб олсинлар. Лекин Исо уларга Улар кетишлари керак эмас, сизлар уларлга овқат беринглар, деди». Бу воқеани биринчи марта ўқиётган инсон бўлса, Масихнинг сўзларидан ҳайратга тушган бўларди.

Narrator 1 Исо Масиҳ ўйлаб гапираяптими? Хазиллашаяптими? Чиндан хам беш мингдан ортиқ одамни тўйдириш ўша дамда уларнинг қўлидан келмасди. Инсоннинг эски табиати етарли даражада ақлли эмас? Шогирдлар Масих улардан нимани истаётганини тушуна олмадилар. Улар дарҳол ўзларида бор нарсани санай кетдилар; бир икки уч. . . топганлари халойиққа ҳеч нарса бўлмасди. Исо Масиҳнинг олдига борини келтиришларидан олдин роса бошларини қотиришган бўлишса керак. Улардан баъзилари бор пуллрини йиғиб яқин атрофдаги қишлоқдан бирор нима сотиб олиш таклифини ҳам киритган бўлса керак. Бу муаммонинг ечими шундоққина ёнларида турибди. Яқиндагина Исо Масиҳ уларга: «Шундай қилиб Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади.» «Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришсизлар.»

Narrator 2 Шогирдлар Исо Масиҳ берган топшириқни роса обдон ўйлаб кўришди. Ўзларидан бор пуллар билан хисоб китоб қилиб кўриди. Лекин ўша тобда ҳеч бири; «Тўхта, ахир бизда Исо Масиҳ борку, нега Унинг олдига бормаймиз. Бу иш бизнинг қўлимиздан келмайди, фақат Унинг қўлидан келади.» демади. Қўлларидаги бор пул ҳам оломонни тўйдиришга етмаслиги маълум бўлгач, Исонинг олдига келишди. Аслида аллақачон шундай қилишлари керак эди. Исо Масиҳ яна бир марта шогирдларини синовдан ўтказиб уларга сабоқ берди. Шогирдлари кейинроқ хатоларини тушунганми йўқми билмадик. Аммо биз қийин, ўзимиз уддалай олмайдиган вазифа олдида доимо Масиҳга юзланиш кераклигини биламиз. Шундай қилинг ва Яратувчингиз хурсанд бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top