MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз сизлар билан Муқддас Каломда ёзилган шахсларнинг ҳаёти қандай кечгани ҳақида ўрганар эканмиз уларнинг тўғри ёки нотўғри қадам ташлашига нимадир сабаб бўлганини кўрамиз. Бугун Момо Ҳавониг ўша унутилмас бир неча минг йиллардан буён айтилиб келинаётган хатоси ҳақида суҳбатлашамиз. Гуноҳ бу Худосиз ҳаёт дегани. Шундай ҳаёт кечирсак фақат ўзимиз учун яшаётган бўламиз. Гуноҳкорнинг ҳаётида Худованднинг иродасига улуғворлигига жой бўлмайди. Ўшанда момо Ҳаво билан одам Ато шундай йўл тутишмадими? Гуноҳ қилиб жаннатдан, Худо ҳузуридан қувилмасларидан олдин улар қўрқувсиз ҳаёт кечирардилар. Худованд билан бир бутунликда эдилар. Уларнинг орасида биргина аҳд бор эди; «Яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти мевасидан емаслик». Уларнинг ҳар иккисида ҳам танлашга ҳаққи бор эди. Ҳар куни Худованд билан яшар эканлар, Худовандга ишонишни танлaб яшаб келаётган эдлар.

Narrator 2 Кейин эса илон пайдо бўлди. У эса жуда эҳтиётлик ва усталик билан момо Ҳавонинг юрагига иккиланиш шубҳа уруғини солиб қўйди. «Чиндан ҳам Худованд шундай дедими?» «Йўқ мутлақо ўлмайсизлар! Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар». Кимдир момо Ҳаво итоатидан қизиқувчанлиги устун келиб, мевадан еган деса бошқаси билимдон бўлиш устун келиш истаги шунга етаклаган дейди. Аммо биз сизга бунга қўрқув сабаб бўлган деймиз. Улар Худовандга қаттиқ ишониб, ҳеч нарсадан ташвиш қилмай яшаётган эдилар. Бирданига шайтон Ҳавонинг кўнглига шубҳа ташлаб қўйди. Шундан сўнг унинг қалбида қўрқув пайдо бўлди. Жуда ҳам муҳим туюлган ва кўринган бир нарсадан қуруқ қолиб кетиш қўрқуви. Худованд уларни бирор бир муҳим нарсадан маҳрум қилиш қўрқуви пайдо бўлди.

Narrator 1 Ахир уларда ҳамма нарса бор эди да! Адан боғидаги нимадир унга етарли бўлмаётгани, Худованд уларни бир жуда муҳим нарсадан мосуво қилаётгани ҳақидаги қўрқув билан шу гуноҳга қўл урди. У Худовандга ишониш ўрнига қўрқув ичида шайтоннинг измига бўйсунди. Қўрққан одамлар қандай ҳаракат қилсалар, улар ҳам шундай йўл тутишди. Улар қочиб қолиш билан қутулмоқчи бўлдилар. Калом шундай дейди: «Куннинг салқин шабадаси эсган вақтда Одам ва унинг хотини боғда сайр қилиб юрган Худованди Каримнинг овозини эшитиб қолишди. Улар Унинг назаридан қочиб боғдаги дарахтлар орасида яширинишди. Лекин Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: Қаердасан? Мен овозингни эшитдиму . . . қўрқиб яшириндим. » Агар қўрқувга қарши бирор бир иш кўрмасак, у бизни гуноҳга етаклайди. Гуноҳ эса яширинишга ундайди. Ҳаммамиз гуноҳкор бўлагнимиз учун ҳам қочамиз.

Narrator 2 Одам Ато билан момо Ҳаво каби дарахтлар орасига эмас 8 -10 соатлик асаббузарликларга тўла иш кунимиздан сўнг одатий ишларимиз ортига яширинамиз. Худо билан муносабат қилишдан қочамиз. Худованд биз қилган гуноҳдан ва бизнинг бунчалик ёвузликка гуноҳга мойиллигимиздан нафратланади, деб ўйлаймиз. Бунга ишончимиз комил. Ҳатто биз ўзимиз қилган гуноҳимиздан нафратлaнамиз. Уларга қарши тура олмаётганимиздан ўз ўзимизни ёмон кўриб кетамиз. Шундай муқаддас ва улуғвор Худога бу қанчалик жирканчли экан-а?! Гуноҳ туфайли биз ёлғизликка маҳкуммиз. Худонинг хузуридан иноятидан маҳруммиз, деб ўйлаймиз. Аммо бу ёлғон. Худованд Унга яқинлашишимиз учун қўлларини узатиб турибди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top