MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Муқаддас Каломдаги Исо Масиҳ шогирдлари, унинг ортидан эргашганларнинг Исо Масиҳ ўлими олдидаги ҳолатини кўриб чиқамиз. Дунёда жуда кўп инсонлар Худонинг борлигига ишонишади. Яна баъзилари умуман ўлимдан кейинги ҳаётнинг борлигига, Худованднинг мавжудлигига ишонишмайди. Худованднинг борлигига ишонмайдиганлар қалбларида доимий қўрқув билан яшайдилар. Аммо ундай десак, баъзи имонлиларни ҳам вақти-вақти билан «Худо йўқ бўлсачи», деган қўрқув ташвишга солади. Биз Каломда ёзилганига кўра ишонамиз ва Худованд ортидан эргашамиз. Аммо бир неча йил Исо Масиҳ билан бирга бўлган, Унинг мўъжизаларига гувоҳ бўлганлар ҳам қалбларида худди ўша қўрқувни ҳис қилишган.

Narrator 2 Лука хушхабарида шундай ёзилган: «Томошага тўпланган бутун халойиқ содир бўлган воқеаларни кўриб, кўксига ура-урa қайтиб кетди. Исони билганларнинг бари шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар узоқда турганча бу ҳодисотни кузатдилар» (Лук 23:48). Марк Хушхабари эса бундай деб ёзади: «У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. Исо Жалилада эканлигида улар Унга хизмат қилиб эргашиб келган эдилар. У ерда Исо билан бирга Қуддусга келган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди.» (Марк 15:40) Матто эса шундай деб ёзади: «Жалиладан бошлаб Исога эргашиб хизмат қилиб келган кўпгина аёллар ҳам узоқдан қараб турган эдилар. Уларнинг орасида магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Забадий ўғилларининг онаси бор эди.» (Мат 27:55)

Narrator 1 Каломда яна шундай сатрлар бор: «Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча Исони хақоратлашарди: «Ҳей маъбадни бузиб уч кунда тиклайдиган! Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўрчи!». Ўша ўтиб кетаётганлар яқиндагина Исонинг ортидан эргашиб, Унинг турли мўъжизаларига гувох бўлганлар эмасми? Исо уларнинг олдида турли хасталикларга шифо бермадими, уларнинг олдида ўликларни тирилтирмадими? Исонинг ўлимини кўришга фақат Унга ишонмаган ва ёмонлик тилаганлар келган, деб ўйлайсизми? Улар нега ўтиб кетишаётган эди? Исонинг Масиҳ эканига ишонишарди. Шу ниятда Исо Масиҳ яна бир мўъжиза билан Олийруҳонийлари боплайди. У бундай ўлиб кетиши мумкин эмас, деб ўйлаб келганлар, қарасаки Исо оддий одамдек хочда михланиб турибди. Уни ўлдиришмоқда. Ўшанда уларнинг юрагини қўрқув қоплади.

Narrator 2 Қўрқув ва саросимада Исо Масиҳга ишонганлари учун ҳафсалалари пир бўлди. Ўша атрофда узоқдан кузатиб турган аёлларнинг ҳам юрагида қўрқув бўлган. Акс ҳолда, Уни узоқдан эмас, яқинига келиб далда бериб туришган бўларди. Улар нима деб ўйлаган? У бизга қанчадан қанча сўзларни айтмади. Бизга келажак ҳаёт ҳақида ваъдалар берди, аслида ҳаммаси бекорчи гаплар экан да! Шогирдлар ҳам ўша ерда бўлишган. Акс ҳолда Исонинг ўлимини ўз хушхабарларида ёритиб беролмаган бўлишарди. Исонинг ўлимидан кейин ҳафсаласи пир бўлган шогирдлар бирин кетин ўз келган жойларига қайтиб кета бошлашди. Бир икки кун карахт бўлиб юрган шогирдлар ниҳоят тарқала бошлашди. Исо ўлганиниг учинчи кунида икки ҳамқишлоқ шогирд йўлда кетаётганларида, Исо уларга ҳамрох бўлди. Улар шунчалик ўз ғамларига ва қўрқувига ғарқ бўлган эдилар-ки, Исо Масиҳнинг Ўзи улар билан бирга кетаётанини кўришмади. Охири Худованд уларнинг кўзларини очиб юборгач, умидга эга бўлишди. Қалбларидаги қўрқув йўқолди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top