3:14

Чанг босган дипломлар ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бир пайтлар мактабни битирар чоғимизда “Келажакда ким бўлсам экан?”, деган муҳим савол олдимизда турарди. Ҳудди шу савол ҳозир ҳам эндигина мактабни тугатиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган ҳар бир йигит-қизни ўйлантиради. Бундан бироз олдинроқ, яъни болаликда кўпчилик ўйланмасдан, ўз ота-онасининг касбини танлашини айтиши мумкин. Лекин вақт ўтиши билан ҳамма нарса аниқ бўлиб қолар экан. Тўғри, кимлардир ота-онасининг хоҳиши билан ўқишга топширади-ю, пайти келиб ўз қизиқиши ва истеъдоди бўйича бошқа ишга ўтиб кетади. Ҳаётда бу каби ҳолатларни кўп учратамиз. Ёки икки дипломга эга бўла туриб бирор ишнинг бошини тутмаганлар ҳам бор…Бу нима омадсизликми, ё ҳаётда тўғри қарор қилолмагани туфайлими? Бунинг учун киши кимни айблайди, ўзиними ё Худоними?

Бутун дунёда ишсизлар қанча?

Narrator 2 Маълум бўлишича, асосан ривожланган давлатлардаги 870 миллионга яқин киши ишли бўлса ҳам, бир кунда 2 доллардан камроқ пул топади, улардан 400 миллионга яқини камбағалликда кун кечирмоқда. Тўғри, ҳаммамиз ҳам орзу-ҳавас қиламиз. Ният қилган тўкин ҳаётга эришиш учун жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилишга аслида мойил яратилганмиз. Бироқ орзуга етишиш йўлида аниқ мақсад билан ҳаракат қилмасак, ютқазишимиз ҳеч гапмас. Чунки орзуларимизнинг амалга ошиши фақат шахсий ҳаётда керак, иш фаолиятимизда эса аниқ мақсад. Баъзи ёшларда тезроқ мансабга кўтарилиш иштиёқи кучли бўлади. Шунинг учун ўзи қизиққан соҳани эмас, уларнинг назарида осонроқ ва тезроқ «кўтарилиш»лари мумкин бўлган соҳани танлашади.

Narrator 1 Кимдир ота-онасининг хоҳишига қараб ёки уларнинг изидан бориш учун, яна кимдир эса ўзи хоҳлаган ўқишга кетма-кет бир неча йил кира олмагани учун ва энг ҳайратланарли сабаб – севган қизи шу ерда ўқиётгани учун ҳам шу ўқишга кирганлар бор. Натижада келажакда бирор ишнинг бошини тайинли тутолмай, мудом оилавий қийинчиликлар гирдобида яшайдиганлар кўпаяди. Мана нима учун инсон касб танлашда қандай ҳатоларга йўл қўяди. Бунда бошқа бировни ёки Худони айблаш тўғри бўлмайди. Болалар аста катта бўла боргани сайин, уни Худо иродасини билишга, Ундан ҳаёт йўли учун бошқарувини сўрашга ўргатиш лозим. Аслида болаликдан бошлаб ҳар бир инсонда касб танлашга бўлган кўникмаларни шакллантириб бориш керак. Фарзанд ўз тирикчилик манбаини бошиданоқ ўзи яратиши керак. Тирикчилик манбаи эса “касб” деб аталади. Аввало, унинг ўз қизиқиши ва қобилиятига мос касбни танлай олишига ота-оналар эртароқ эътибор қаратиши зарур.

Narrator 2 Ўзига қўйиб беринг. Кузатинг, фарзандингиз кўпроқ нималар билан машғул, нимага қизиқади, сиздан бу борада фақатгина тўғри йўлни кўрсатиш талаб қилинади. Агар дарахт кўчатини эксак унга қандай ўсиш кераклигини маслаҳат бермаймиз, ўзи ўсади. Худди шундай, фарзандимизни ҳаётда “судрайвермасдан”, унда қандай “ниҳол” борлигини аниқлаб, унинг ўсиши учун шароит яратиб берайлик, ниҳол ўзи ўссин ва мева берсин. Демак, бугунги замон кишисидан, аввало, ота-онанинг ўзи билимли бўлиши талаб этилади. У фарзандининг келажакда бировдан кам бўлмай мустақил ўсиши, ақлли, билимли ва тафаккури етук бўлиши учун қўлидан келадиган ҳеч нарсани аямас экан, ўзи ҳам бугун шиддат билан олға қараб бораётган замондан ортда бўлмаслиги лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top