3:00

Болани ўргатамиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз фарзандларимизни узр сўрашга ўргатиш ҳақида бўлади. Болани узр сўрашга ўргатиш учун буни ҳар бир киши ўзидан бошлаши керак. Бу сийқаси чиққан гапдай туюлиши мумкин, аммо бу ҳақиқат. Болалар биздан ўрнак олишади, шунинг учун агар кўз олдиларида жонли намунани кўришмаса, ҳеч қачон маслаҳатлар ва панд-насиҳатларни жиддий қабул қилишмайди.
1. Уйда янги қоида ўрнатинг – оилада ким ўзини ёмон тутса, ўша киши хафа бўлган томоннинг олдига келиб, ҳамманинг олдида кечирим сўрайди. Бу ишдан театр томошасини уюштирмасликка ҳаракат қилинг, болага босим ўтказманг ва албатта, айтиладиган сўзларга нисбатан инжиқлик қилманг. Агар бола ҳаракат қилаётган бўлса, бошқа сўзларни эшитиш сиз учун ёқимлироқ бўлишини айтиб, унинг гапини бўлманг.

Narrator 2 2. Ҳаётингизга хатлар деган ҳодисани киртинг. Бир-бирингизга кичкина баҳоналар бўйича ҳам мактубчалар ёзинг. «Чой учун раҳмат, чиройли сурат учун раҳмат…» ва шунга ўхшаш… Кейинчалик фарзандингиз узрини оғзаки айтиши қийин бўлса, ёзма кўринишда билдириши ҳам мумкин.
3. Кечирим ва тушунтиришни охиригача тингламасдан туриб, ҳеч қачон «арзимайди», деб айтманг, кечирим сўраш фактидан кўра, сиз учун фарзандингизнинг сўзлари ва гаплари муҳимроқ эканини болангиз тушуниб етсин. Баъзида ота-оналар ҳам ноҳақ бўлишади, шунда улар ўз фарзандларидан ҳам кечирим сўрашларига тўғри келади. Баъзилар бу тарбиянинг нотўғри усули эканига ишончлари комил, аммо кичкиналардан кечирим сўраш ёмон нарса экани қаерда ёзилган?

Narrator 1 1. Болага айтаётган гапларингизни ўйлаб гапиринг. Уни одамлар олдида мазах қилманг, ўз ишларингиз билан шуғулланишингиз кераклигини айтиб, унга нисбатан жуда кескин муносабатда бўлманг. Болалар бундай нарсаларни эслаб қолади ва кечирим сўрашингизни кутади, акс ҳолда бундай хатти-ҳаракат улар учун одатий ҳолга айланиши мумкин.
2. Қуруқ ваъдаларни бермасликка ҳаракат қилинг. Сиз тушликдан кейин велосипедда сайрга чиқиш ваъдасини эсингиздан чиқарган бўлсангиз ҳам, бола буни эслаб қолгани боис тезда хафа бўлади.
3. Агар алдамчи умидлардан қочишнинг иложи бўлмаса, унда кечирим сўрашни унутманг. Бола ҳам ҳурмат ва ишончга муносиб, бу билан у биринчи навбатда ота-онасидан яхши тажрибани ўзлаштириб олиши мумкин.

Narrator 2 4. Бир-бирингиздан кечирим сўрашни ҳам унутманг, ота-оналар хулқи ва уларнинг ўзаро муносабатлари андозаси бир умр биз билан бирга қолади. Фарзандларингизга қандай ўрнак кўрсатишни хоҳлардингиз, шу ҳақда ўйлаб кўринг. Болалигимдаги китобларга чизиладиган суратларнинг энг кўп такрорланадиган асосий мавзуси бу: ухлашга ётган бола ва тиззасида очиқ турган китобни ушлаб ўтирган буви ёки она. Бу ҳолат менинг авлодимга тегишли воқеликларни акс эттирмай қўйган – бир пайтлар болаларга ухлашидан олдин эртак ёки шунчаки қизиқарли воқеаларни ҳикоя қилиб беришган. Ҳозир эса яхши ҳолатда болаларга уйқу олдидан мультфильм кўрсатишлари мумкин. Зеро уйқу олдидан бирор нарсани ўқиш – бу шунчаки мультфилмнинг оддий муқобили эмас, балки кичкинтой учун анча катта ва муҳимроқ нарсадир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top