3:12

Ота-оналар қўрқуви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ва ғамхўр ота-оналар. Фарзанд катта бўла борган сари душманимиз шайтон ота-оналарга турли хил қўрқувларни беради. Гўдаклигида ёмон касал бўлиб қолмасин, бирор халокат бўлмасин, деб қўрқсак, ўсмирлик ёшига етгани сари ўғил бола бўлса, бирор ёмон қизни яхши кўриб қолиб, тарбияси бузилмасин, деб ёки ёмон болалар тўдасига қўшилиб қолиб, чекишни, ичишни ва хаётини барбод қиладиган яна бошқа кўпгина ёмон одатларни ўрганиб олмасин, деб қўрқамиз. Хуллас, биз ота-оналарга тинчлик йўқ. Юрагимиз қўрқувдан титилиб кетмаганига хайрон қоласан баъзида. Ота-оналик маъсулияти қанчалик салмоқли ва оғир эканини ўшанда тушунасан. Фарзанднинг ҳар бир болалик босқичидан ўтиб олиши биз учун худди имтихондек. Баъзан бу имтихондан яхши ўтсак, баъзан йиқиламиз. Яхши ота-она бўлишни кимдан ўрганишни билмаймиз.

Narrator 2 Хатолар устига хатолар қиламиз. Қўрқувлар ичида хатоларимиз ошса ошадики, камаймайди. Бегона ва ёмон болаларга қўшилиб қолмасин, деган қўрқув билан тергаганимиз ошиб кетса, фарзандларимиз асабийлашади, отa-онадан қочадиган бўлиб қолади. Уларнинг тергашидан безиб қолади. Бунинг оқибатида яна қандайдир хатолар содир бўлади. Унинг ҳаётидаги бирор бир нарсани билмай қолиш қўрқувида тинимсиз саволлар берасиз, ортидан текширасиз, у хақида сўраб суриштирасиз. Яна хато ва яна кўнгилсизлик бўлади. Нима қилиш керак? Яхши ота-она бўлиш ва шу билан бирга фарзандни Худованд истаганидай тарбиялаш учун нима қилиш керак? Муқаддас Каломда биз ота-оналар учун жуда яхши бир ўрнак бор. Шуни эшитинг: «Шу пайт ибоатхонанинг жамоабошиси бўлган Яир исмли бир киши келиб қолди.

Narrator 1 Исонинг оёқларига ўзини ташлаб унинг уйига боришини ўтиниб сўради. Чунки ўн икки ёшлардги биргина қизи ўлим тўшагида ётар эди. Исо бораркан халойиқнинг сиқувида қолди. » (Лука 8:42) Яир Кафарнахумдаги жамоатнинг жамоабошиси, жуда обрўли ва хурматга сазовор киши эди. Бундай одамларни бугунги кунда шахар хокимига ёки ундан ҳам каттароқ одамга қиёсласа бўлади. Лекин у Исо Масиҳнинг олдига келганида худди жамоабоши каби ўзини юқори тутиб муомала қилмади. Аксинча, қаттиқ қўрқув ва қизини қутқариб қолиш умиди билан Исо Масиҳнинг оёқлари тагига ўзини ташлади. У ўша дамда қанчалик юксак мартаба ва обрўга эга киши бўлмасин, қизи учун оддий бир ота эди. Фарзандига шифо тилаб ёлворган биргина Яир бўлмаган. Муқаддас Каломда фарзандларини турли хил касалликлардан ва жиндан халос қилишини сўраб жуда кўп ота-оналар келган.

Narrator 2 Кўриб турганингиздек, бизни бу дунёдаги фарзандимиз дуч келиши мумкин бўлган хатарлар қўрқувидан фақатгина Худованд халос қила олади. Қачонки юрагимизга қўрқув келганида дархол Худовандга мурожаат қилиш ақллли ота-онага хос иш. Агар фарзандимиз бирор биз қўрққан холатга тушиб қолган бўлсачи? Унда кеч қолган бўламизми? Йўқ. Худовандга мурожаат қилишдан қўрқманг, тортинманг. У сизнинг илтижоингизга жавоб беради. Фақат қўрувлар ичида нотўғри ҳаракат қилмасак, хато устига хато қилмасак бўлгани. Биз ота-она сифатида Худованднинг биздаги қўрқувга муносабатини яхши билиб олсак, Худованд олдида қанчалик аҳамиятли эканимизни ҳис қилсак, бизнинг ҳам қўрқувга муносабатимиз ўзгаради. Бу хақида бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга тўлиқроқ маълумот беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top