3:09

Менинг кучугим йўқолди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун бир биродаримизнинг кучукчаси унга ажойиб сабоқ бергани ҳақида сухбатлашамиз. Кучуклар ҳам эгасига сабоқ берар эканми, деб ўйлаётандирсиз? Шундай бўлиши мумкин экан. Аслида бу сабоқни унга Худованд бераган. Худованд жуда ҳам ажойиб тарзда ишлайди. Унинг иродаси, каломи, бизнинг қалбимизга ҳаётий бўлиб кириб бориши ва чуқур ўрнашиши учун бир биридан ажойиб усулларни қўллайди. Бир биродаримиз бўлиб ўтган воқеани шундай эслайди: «Биз худди менинг кучукчам Моллига ўхшаймиз. У жуда ҳам ширинтой, серҳаракат. Унинг бир камчилиги қўшни ховлида ёки яқин атрофда янги пиширилаётган шашликнинг ёки янги ташланган ахлатнинг ҳидини сезса, йўқолиб қолади.

Narrator 2 Уни ҳеч қандай буйруқ билан тўхтатиб қололмайсиз. Бир неча марталаб йўқолиб қолди. Уни жуда кўп ва узоқ қидирган кунларимиз ҳам бўлган. У бу ҳаракатлари билан худди ўзини эгаси йўқ итдай тутади. Биз унга қанчалик ғамхўрлик қилмайлик ўша бемаза одати туфайли йўқолиб қолаверади. Охирги марта йўқолганида хамма ёққа эълон ёпиштириб чиқдик. Бир неча марта бизнинг итимизга ўхшаган ит ҳақида хабар келганида, бориб ҳафсааламиз пир бўлиб қайтди. Аммо уни излашдан тўхтамадик. Бир танишимиз «Адашиб қолган итларни махсус бир жойда сақлашади, ўша ерга бориб кўринглар», деб қолди. У ерга ўғлим билан бордик. Юздан ортиқ турли турдаги итлар турли холатда қафас ичида ётишарди. Қайсидир ит асабий бошқаси мунгли яна бири эса эгасизликдан касал бўлиб қолган. Биз у ердан итимизни топмадик.

Narrator 1 Ўшанда уни топа олмаганимиздан хафа бўлсамда, бирданига юрагим ёришиб кетди. Мен Исо Масиҳнинг қуйидаги сўзларини эсладим: «Шунга ўхшаб осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам халок бўлишини истамайди.» Худованд бизни ёлғиз ташлаб қўймайди. У бизни албатта топади. Калом шундай дейди: «Бизни зулмат ҳукмронлигидан озод қилиб, севимли Ўғлининг Шоҳлигига кўчирди» (Кол1:3) Агар Худованднинг севгиси мукаммал бўлмаганида бизда қутқарилиш ва йўқолиб қолганимизда топилишнинг имкони қолмаган бўларди. Калом шундай дейди: «Агарда кўнглимиз бизни айбласа, Худо кўнглимиздан улуғ эканини биламиз. Чунки У ҳамма нарсани аниқ билади. » Агар биз ҳам кучукчаларимизга ўхшаб итоатсиз бўлсак, ўзимизни худди эгаси йўқдек тутсак, Эгамиз Худованднинг буйруқларига бўйсунмасак ҳам Унга қайтиб келишга куч топинг.

Narrator 2 Қўрқувни унутинг. Мен ўша онда, кучукчамни излаб борган онда йўқолган инсонлар ҳақида ўйлаим. Уларнинг ҳам кўпчилиги ҳаётдан чарчаган жахлдор ва асабий. Баъзилари эса касалманд, бошқалари ўта мунгли. Ўша ерда мен ўзимни ҳам ўйладим. Мен неча марта Моллига ўхшаб йўқолиб қолган эканман? Худованд мени неча марта излашга чиққан экан? У ҳар сафар мени топган ва топганидан хурсанд бўлган. У мени шундай кучли севади. У мени ташлаб қўймайди. Бу ҳақиқатни билиш менга шодлик ва хотиржамлик бахш этди. Кучукка нима бўлди, дейсизми? Уни яқин атрофдан топдик. Унча узоққа кетмаган экан. Сиз ҳам узоққа кетмагансиз. У сизни топишига имкон беринг. Ҳар сафар қайсидир заифлигим ишга тушиб Худодан узоқлашаётганимда доимо миямга урилади. Шундан сўнг ўзимни қўлга олиб, Худованд томон интиламан. Ахир фақат У мени шунчалик яхши кўради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top