3:34

Жамоат структураси

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, бугун сиз билан 1Тимутий мактубининг 3 боби ҳақида суҳбатлашсак деган мақсадда эдим. Марҳамат тингланг. Бу парча биз учун катта аҳамиятга эга, чунки унда Жамоатни бошқариш масалалари кўтарилган. Гап ўзбек тилида нозир деб юритиладиган одам ҳақида кетаяпти. Янги Аҳдда Жамоатдаги асосий мансабдор шахсни билдирувчи иккита сўз учрайди.

Улар ҳар битта жамоатда бўлишган ва улар жамоатнинг гуллаб яшнашига бевосита боғлиқ бўлган. Демак, биринчиси Янги Аҳд китобида оқсоқоллар деб таржиима қилинган. Оқсоқоллар – Жамоат тарихидаги энг қадимги расмий мансаб бўлган. Яҳудийларда ўзларининг оқсоқоллари бўлган. Яҳудийлар бу жамоат институтини Эски Аҳд китобининг Сонлар китоби 11боби 16 оятида тасвирлаб беришган. Яъни Мусо чўлда кезиб юрган пайтида халқни бошқариш ва улар учун ғамхўрлик қилиш учун 70та одамни оқсоқол ва нозирлар қилиб тайинлаган пайтдан бошлаб кузата бошлашган.

Ҳар битта синагогада яҳудий жамоаларининг ҳақиқий бошлиғи ҳисобланган ўз оқсоқол ва нозирлари бўлган. Улар синагогалардаги хизматни бошқарганлар. Улар керак бўлган пайтда насиҳат берганлар ва керак пайтда жазо берганлар. Улар бошқа халқларда судда ҳал бўладиган баҳсларни ҳал қилганлар. Яҳудийларда оқсоқоллар ва нозирлар нисбатан катта ҳурматга эга бўлганлар ва улар ҳар битта яҳудий жамоаларининг руҳий ва моддий ҳаёти устидан оталик назоратини ҳам амалга оширганлар.

Аммо оқсоқоллик институти нафақат яҳудийларда бўлган, балки бошқа халқларда ҳам бўлган. Иккинчиси эса, баъзи пайтларда Янги Аҳдда епископос, яъни нозир деган сўз ҳам ишлатилган. Ва бу сўзнинг ҳам узун ва ҳурматга лойиқ тарихи мавжуд. Каломнинг грек тилидаги таржимасида, у жамоат ишларининг ва жамоат қурилишларининг етакчиларига нисбатан ишлатилади. Греклар бу сўз билан ўзининг она шаҳридан янги узоқ жойларда ташкил этилган колонияларда ишни тартибга солиш учун юборилган одамларни айтишган.

Улар яна бу сўзни ҳозирги тил билан айтганда шаҳар ишларини назорат қилиш учун махсус тайинланган вакилга нисбатан ҳам ишлатганлар. Римликлар шу ном билан Рим шаҳридаги маҳсулотлар билан савдо-сотиқни назорат қилувчи шахсни хам атаганлар. Улар томонидан, яна шоҳ томонидан чиқарилган қонунларнинг ижросини кузатувчи элчиларни ҳам атаганлар. Епископос ҳар доим иккита маънони билдиради: биринчидан қайсидир иш фаолияти соҳаси ёки доирасини назорат қилиш ва иккинчидан энг юқори шахснинг олдида жавобгар бўлиш. Замонавий фан деярли бир овозда шуни кўрсатаяптики, илк Жамоатда оқсоқоллар ва нозирлар битта одам бўлишган, деб ҳисоблайдилар. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз поёнига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна дастурларимизда учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top