3:34

Болаларнинг ўсишига ёрдам 279

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омонлик билан дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг — эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, биз масиҳий ота-оналар, болаларимизни шундай тарбиялашимиз керак-ки, уларда ўзларига нисбатан ишонч пайдо бўлсин. Бунинг учун биздаги энг керакли қуролимиз — болаларимизни мақтаб рағбатлантириб туришдир. Азиз биродарлар, болаларимизни мақтаганимизда, бизнинг оғзимиздан чиқаётган мақтов аниқ бўлиши керак. Кўпинча биз ота-оналар умумий мақтовларни болаларимизга гапиришга ўрганиб қолганмиз.

Бу мақтовни биз чалғитувчи мақтов, деб айтишимиз мумкин. Масалан, айтишимиз мумкин: “Сен бугун уй тозалашни зўр қилиб бажардинг. Қилган ишларингни кўриб қойил қолдим”. Азизлар, бола учун мана шу икки оғиз гапнинг ўзи етарли. Ҳар бир ота-она имкон топилди дегунча болани мақтаб рағбатлантиришни ўрганишимиз керак. Лекин бу дегани меъёрдан ошириб юборинг дегани эмас. Айтайлик, бола сиз айтган ишни ажойиб қойил мақом қилиб бажарди дейлик. Бунинг учун сиз унга айфон қўл телфонини сотиб олиб беришингиз шарт эмас. Лекин ўз тилимизда айтадиган бўлсак, аравани бўш олиб қочишга ўрганманг. Ҳар бир айтилган гап ўз исботи билан бўлиши керак.

Шундагина болада сизга ва ўзига нисбатан ишонч ошиб боради. Болага нисбатан биз ота-оналар қанчалик фаол бўлсак, улар ҳам ўз вазифаларини шунчалик аъло даражада бажаришади. Ҳурматли ота-оналар, агарда сиз болангизни энди нимагадир ўргатишни бошлаган бўлсангиз, уларни амалга оширолмаган ишлари учун ҳукм қилманг. Ҳамма нарса аста-секинлик билан ўз ўрнига тушишига умид қилинг. Ахир айтишади-ку, Москва ҳам бирданига барпо бўлмаган деб. Сабрнинг таги олтиндир. Сабр ила кўп нарсага эришиш мумкин. Агар болани доимо ҳукм қилсангиз, у ўйлайди: “Демак, ота-онам мени фақатгина қилган яхши ишларим учунгина севади деб”. Болани доимо бир хил равишда севишга ўрганинг. Ҳар қандай ҳукм инсонни ўзига бўлган ишончини синдиради.

Ҳар қандай мақтов эса инсонни ўзига бўлган ишончини янада оширади. Кўпинча ота-оналар мана шу икки йўлдан бирини танлаб, фақат шу йўлдан боришни авзал деб ўрганиб қолишган. Бола бу нарсани аниқ олдиндан билади. Шунинг учун у ўйлайдики, “Менга нима фарқи бор, ушбу ишни бажарсам ҳам ёки бажармасам ҳам, ҳатто қўл учида қилган тақдиримда ҳам гап эштаман”. Демак, болани ўзига бўлган ишончи мана шу жойда сўниши мумкин. Азиз биродарлар, ўйлашимча энди гап нимада эканлигини тушунаётган бўлсангиз керак. Болани доимо мақтаб, уни олдинга қараб юришга ва йиқилганида ҳам ўзи туриб яна олдинга қараб боришга ундашимиз керак. Бу биз ота-оналарнинг асосий вазифаларимиздан биридир.

Шунинг билан азиз ота-оналар, сизлар учун тайёрланган эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.najot.com Ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва қизиқарли маълумотларга эга бўлинг. Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр соғ-саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top