3:34

Худонинг сўзи 215

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Азизлар, мен яна сизлар билан “Дилкаш” радиомизнинг руҳий тўлқинлари орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Келинг азиз биродарлар, мавзумизни бошлаймиз. Марказий Осиё азалдан дунёнинг чорраҳаси бўлиб келганлиги барчамизга яхши маълум. Бу ўлка Ғарбни Шарқ билан боғловчи асосий йўл ҳисобланар эди. Шундай муҳим жойда жойлашгани туфайли барча Марказий Осиё халқлари турли хил дин ва фалсафалар таъсирига дучор бўлганлар.

Бу таълимот ва билимлар турғун бўлиб қолган ёки шу ерлар орқали Ғарбдан Шарққа ўтиб кетаётган саёҳлар, сaвдогарлар, руҳонийлар ва босқинчилар орқали олиб келинган. Азалдан бу минтақа аҳолиси зардуштийлик динига сиғиниб келган. Форс подшолигининг Шимолий чегaрасида жойлашган Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ҳам шу динга амал қилинган. Бу дин эрамиздаан аввалги 1000 йилда форс пайғамбари бўлмиш Зардушт орқали вужудга келгaн. Кейинчалик Мўғил турк кўчманчилари ҳар хил руҳлар ва арвоҳлар билан гаплашувчи, яъни шаманизм динини олиб келишди.

Шарқдан эса буддизм кириб келди. Масиҳийлар бу ўлкаларга биринчи марта қачон кириб келгани номаълум. Лекин ҳаворий Тўма Хиндистонга Хушхабар олиб боргани ҳақида сиз азиз тингловчиларимизга аввалги эшиттиришларимизнинг бирида айтиб ўтган эдим. II-асрда Эдесса ҳозирги Туркия ва Арбелла ҳозирги Ироқда жамоатлар бўлгани барчамизга яхши маълум. Шу ердан Исо шогирдлари Шарққа қараб Хушхабарни ваъз қилиб боришган бўлиши мумкин. Биз масиҳийлар ҳақида фақат учинчи йиғилишигача айтиб ўтган эдик.

Айнан учинчи йиғилиш оқибатида Марказий Осиёда Масиҳ жамоатлари шаклланишига катта ҳисса қўшди, деб айтишимиз мумкин. Ўша йиғилиш Несторианлик баҳси эди. Йиғилишда айбдор деб топилиб Рим империясидан сургун қилинган Нестори ва унинг издошлари келиб, айнан Самарқандда жойлашишади. Шу билан бирга улар Самарқандда жуда мустаҳкам жамоатга асос солишади. Несторианлар жамоат шаклланишида асосий эътиборни хушхабарчилар хизматига қаратди.

Хушхабарчилар Самарқанддан бошлаб ҳозирги Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Хитойнинг Қошғар вилоятигача ёйиб боришган. Нестори 440-йилда оламдан ўтади. Еттинчи асрдаги Араблар босқинчилиги даврида ҳам жамоат бу ўлкаларда яшаб қолади.1219 йил Чингизхон босқинчилигига қадар Самарқанддаги патриарх, яъни папага 25та митропалит, 130та нозир бўйсунган. Чингизхоннинг Марказий Осиёни босиб олгандан кейин, бу ўлкадаги масиҳийларнинг ярми маҳаллий халқ билан бирга қирилиб кетди. Азиз биродарлар, мавзумизни шу ерда якунлаб, келаси эшиттиришларимизда албатта ушбу мавзумизни давом эттирамиз деб, сиз азизларга ваъда берамиз. Бизнинг электрон почтамиз манзилига ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top