Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, ўтган галги эшиттиришларимизнинг бирида сизлар билан Ўрта Осиёда масиҳийликнинг ривожланиши ҳақида суҳбатлашган эдик. Келинг азиз биродарлар, бугун шу мавзумизни давом эттирсак. Ўн тўртинчи асрда Ўрта Осиё Мовароуннахрда Амир Темур аста-секин ўзининг ҳукмронлигини ўрната бошлади. Амир Темур ҳам исломнинг ривожланиши учун қайсидир маънода ўз ҳиссасини қўшган, деб айтишимиз мумкин.
У ўз ерларини кейнгайтириб Суриягача етиб боради. Сурияда Амир Темур Антиохиядан папани чақиртириб ўрта Осиёдаги несторианлар ҳақида суҳбатлашади. Антиохия папаси несторианларни адашганлар, деб сохта таълимотда айиблайди. Амир Темур несторианлар масиҳийликка ва ҳатто Исо Масиҳга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб, уларни исломга киритиш учун харбийлардан фойдаланади. Амур Темурнинг қирғинидан кейин саккизта Марказ сақланиб қолинди, улар ҳам Темур оёғи етмаган жойларда.
Темур исломни қабул қилмаган масиҳийларни қиличдан ўтказди. Шу тариқа Амир Темурдан кейин Ўрта Осиёда масиҳийлик ислом остида қолиб кетди. Арабистонда олтинчи аср охири еттинчи аср бошларида катта ўзгаришлар содир бўлди. Арабистонда жуда кўп майда араб қабилалари яшар, лекин ягона давлатга эга эмас эдилар. Бу ерларда яшаётган қабилалар гарчи алоҳида-алоҳида бўлсалар-да, ўзларининг араб тилида сўзлашар эди. 571 йил Макка шаҳрида Мухаммад дунёга келади.
У қурайшилар қабиласига мансуб бўлиб, отаси Абдуллох Мухаммад туғилишидан олдин, онаси эса ёшлигида оламдан ўтади. Ёш Мухаммадни амакиси Абу Толиб ўз ҳимоясига олади. Амакиси камбағал бўлгани учун ёш Мухаммад ўз қорнини тўйғазишга Маккадаги бой одамнинг чўпони бўлиб ёлланади. 24 ёшида Хадича исмли бой бева аёлнинг хизматига ўтади. Хадича савдогар аёл бўлиб, Арабистондан Сурияга савдо карвонлари орқали савдо қилар эди. Мухаммад аввал Хадичанинг савдо карвонларида туяларни ҳайдаб борувчи, кейинчалик эса карвонга бошқарувчилик лавозимига кўтарилади.
Хадича отасининг қаршилигига қарамасдан, ўзидан 15 ёш кичик бўлган Мухаммадга турмушга чиқади. Шу тариқа Мухаммад Маккадаги бой инсонлар қаторига қўшилади. Еттинчи аср бошларида Мухаммад ўз таълимотини тарғиб қила бошлаганида, Арабистон бутунлай бутпарастликга кўмилган эди. Макка шаҳридаги марказий ибодатхонада 360та бут хайкаллари бўлиб, араблар шу жойга қурбонликлар олиб келишар эди. 40 ёшлар чамасида Мухаммадни диний саволлар ўйлантириб қўйди. У тез-тез одамлардан ҳоли ғорларга бориб, динлар ҳақида ўйланиб вақт ўтказар эди. У дин ҳақида одамлар билан суҳбатлашишни ёқтирар эди. У ўзининг суҳбатлари орқали кейинчалик ислом динига қаттиқ берилиб кетади. Азиз биродарлар, ислом динининг бошланиш даври тахминан шундай бошланган эди. Азизлар, сизлар билан хайрлашиб сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com ҳозирча эса хайр соғ-омон бўлинглар.